Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Anna Axmatova. She’rlar. Aziz Abdurazzoq tarjimasi
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Анна Ахматова кўпгина рус олимлари, адиблари қатори Тошкентда яшади ва ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳмондўстлиги, мусофирпарварлигини ўз кўзи билан кўрди, уларни қаламга олди. Шоиранинг Тошкентда ёзилган шеърларининг айримларини тақдим этамиз.
Davomini o'qish
Erkin Vohidov. She’r va hayot haqida & Bahodir Karim. Adabiy fikr javhari
28 декабрь – Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
Ўзбек адабиёти тарихида ҳам адабиёт муаллимлари доимий равишда мурожаат қиладиган, тайёр адабиёт назарияси қонун-қоидаларидан нисбатан фарқланадиган, уларни тўлдирадиган фикр-мулоҳазалар бор, албатта. Абдулла Қодирийнинг «Ёзувчининг ўз иши тўғрисида», «Кулгу ҳақида» каби қатор мақолалари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёшлар билан суҳбат»и, Ойбек ёки Ғафур Ғуломнинг, Пиримқул Қодиров ёки Одил Ёқубовнинг, Шукур Холмирзаев ёки Ўткир Ҳошимовнинг адабий қарашлари адабиётшуносларимиз учун, адабиёт муҳиблари учун шундай манблардир. Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларининг маълум бир қисми «Эҳтиёж фарзанди» номли китобида жамланган Davomini o'qish
Mustafo Lutfiy al-Manfalutiy. Tolstoyga
Таниқли араб адиби Мустафо Лутфий ал-Манфалутийинг ўзи қайд этганидек, унинг сизга тақдим этилаётган мақоласи улуғ рус ёзувчиси ва файласуфи Толстойнинг узлатда яшашни ихтиёр этиб, ўз уйидан бош олиб чиқиб кетгани ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёзилган. Орадан бир асрдан зиёд вақт ўтганига қарамай, араб адибининг мурожаати бугуннинг, хусусан, биз яшаб турган заминнинг одамлари учун ўта долзарб жаранглайди. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. «Mening romanlarim» turkumidan
27 декабрь — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун
«Умрда шундай бир палла келади: донишмандлик палласи, – деб ёзади Иброҳим Ғафуров «Мангу латофат» китобида. – Ақл чироғи равшан тортиб, равшан ёниб, равшан, ишончли зиё таратадиган палла». Бугун ҳаётининг айни шундай палласини яшаётган таниқли ижодкорга саломатлик, қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish
Anton Chexov. Go’zallar

Доктор касалларни энди кўра бошлаган эдики, бемаъни бир нарса жуда шубҳали бўлиб кўринди, масалан: фелдшернинг нимчаси қат-қат букланиб қолган бўлиб, қайта-қайта тортиб, силаб қўйса ҳам, диккайиб тураверди. Унинг ғижимланган сарочкаси ҳам шунақа диккайиб тирарди; узун қора камзулида, чалворида ва ҳатто галстугининг у ер бу ерида оқ пар кўриниб турарди… Davomini o'qish
Jumagul Suvonova. «Jonimdagi iz» kitobidan she’rlar
Жумагул Сувонова. «Жонимдаги из». «Наврўз» нашриёти, 2015 йил.
Жумагул Сувонованинг куни-кеча нашрдан чиққан китоби шоиранинг сара шеърлари жамланмаси, десак хато бўлмайди. Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи ижодкорнинг ўтли сатрларини ўқиб, шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning «Muhabbat rishtasin uzdiki…» g’azali va uning sharhi
Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Алишер Навоийнинг «Муҳаббат риштасин уздики…» ғазалига адабиётшунос олима Дилнавоз Юсупова шарҳини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Мазкур ғазалда ҳазрат Навоий соликлар ишқи ҳақида сўз юритган. Davomini o'qish
Jontemir. She’rlar
Жонтемирнинг шеърлари шу пайтгача мен билган бирон бир ёш шоирнинг шеърларига ўхшамайди. Шеърий уқувидан кўра ҳаётий уқуви кўпроқ акс этган бу шеърларда. У шеърнинг анъанавий қолипларию тимсолларини, кўнглимизни зада қилган «бирхилликлар»ини (билиб-билмай) рад этиб ижод қилаётган шоир. Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Ikkinchi daftar & To’plamning to’liq matni
Устоз Асқад Мухторнинг “Уйқу қочганида…” деб номланган “тундалиги”нинг биринчи дафтарини кеча – атоқли ёзувчи таваллудининг 95 йиллиги арафасида тақдим этган эдик. “Тундалик”нинг навбатдаги қисми – иккинчи дафтарини тақдим қилар эканмиз, мутафаккир адибимизнинг туғилган куни билан яна бир карра унинг ижоди ихлосмандлари,шогирдларини қутлаймиз ва Оллоҳдан устозимизга раҳматлар тилаймиз.
Атоқли адиб қаламидан тўкилган ва сизу бизга мерос қолган донишмандлик ва сабот чўғи сўнмасин! Davomini o'qish
Nodir Normatov, Abdulla Ulug’ov. Biz izlayotgan hikmatlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ёзувчи Нодир Норматовни 65 ёши билан чин дилдан қутлайди!
Абдулла Улуғов: Aйрим ижодкорлар ёзганларини қайта тузатмаслигини айтади. Лев Толстой эса: “Тузатмасдан ёзаман, деган хаёлни миядан чиқариб ташлаш керак. Уч-тўрт марта қайта ёзиш – бу ҳам кам”, дейди. Нодир Норматов: Бундай қолип, андоза адабиётда, ижодда доим ҳам қўл келавермайди. Баъзи ёзувчиларда бундай таҳрирлар миясида, хаёлида рўй беради, яъни, обдон пишитиб олиш, пухталаш деганлари… Davomini o'qish
Nodir Normatov. Ikki hikoya & Umarali Normatov. Uch hikoya taassuroti
24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги
Учинчи қаватдаги зинапоя орқали кўчага чиққанимда, ташқари чароғон, меҳмонхона олдини тумонат одам босган эди. Меҳмонхонада истиқомат қиладиган барча меҳмонлар кўчага чиққан, мен ғафлат босиб хонада қолиб кетганлигимни энди сездим. Табиийки, бу ердан, оломон ичидан ҳамроҳим Хуршид Давронни излай бошладим. Davomini o'qish
