
Навоий шоҳларнинг илтифоти оғу эканлигини билади. Бу оғуга ўрганган одам уни дам-бадам қўмсаши табиий. Тинмай шоҳнинг илтифотини қозониш йўлларини қидиради. Бу илтифот шу қадар лазиз, шу қадар ширинки!.. Унинг домига илинмайдиган одам кам! Камдан-кам! Бу илтифот илинжида юрувчилар эса кўп! Ҳаддан зиёд кўп! Улар бу илтифотга эришгунларича ўзларини ҳаддан ташқари нотинч ва бахтсиз сезадилар. Илтифотга эришгач эса, бошлари осмонга етади, оламда улардан ҳам бахтиёрроқ зот йўқ! Гўё кўкнинг саодат ёғиладиган мовий дарвозаси очилиб, ундан сенинг қўранг сари мислсиз бойлик ортган карвонлар шоҳона оқ отлар етагида тўхтовсиз етиб келадилар. Қандай ширин бу илтифот! Davomini o'qish











