
Машҳур юнон файласуфи Суқрот (Милоддан аввалги 469-399 йиллар) Аттика шаҳрида ҳайкалтарош Софроникс ва доя Фенаретта оиласида дунёга келди. У жуда кўримсиз қиёфага эга бўлган. Паст бўйли, қорни осилган, калта бўйинли, кенг ва дўнг пешонали, япалоқ, танқайган бурунининг тешиклари катта, лаблари дўрдоқ Суқротнинг укки кўзлари кишига зимдан боқишга мойил эди. У доим эски либосларда, ялангоёқ юрган.
Аёллар борасида ҳам Суқротнинг омади юришмаган. Гарчи икки марта уйланган бўлса-да, оилавий бахтга эришолмаган. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Najib Fozil Kisakurak. Zilzila

Эсма Хотин арзинжонлик… Ўша ерлик бир қора ишчига турмушга чиқди. У Онадўлидаги ҳар бир аёл сингари ҳар йили бола туғади…Орадан олти йил ўтди. Эсма Хотиннинг қорнида бир, ўнг қўлида бир, чап қўлида бир, уйида икки боласи бор… Ҳаммаси бўлиб беш бола… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Dante,Navoiy,Shekspir.

Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish
Mo’min Qanoat. She’rlar.

20 май — Таниқли тожик шоири Мўмин Қаноат таваллуд топган кун.
Атоқли тожик шоири Мўмин Қаноат 1932 йил 20 майда Тоғли Бадахшон Автоном Областининг Қалъаихум туманидаги Курговад қишлоғида туғилган.
«Шарора»(1960), «Ер юлдузлари»(1963), «Йўллар ва қанотлар»(1964), «Днепр мавжлари»(1964), «Нур карвони»(1970), «Сталинград овози»(1975), «Мен ва бедор кечалар»(1979), «Сино бешиги»(1980, араб имлосида), «Танланган асарлар»(1982, икки томлик), «Сино бешиги»(1983, тожик тилида, араб имлосида, рус тилида), «Ярадор китоблар»(1983), «Ишқ олови»(1985), «Исмат юлдузи»(1990), «Бесутундан ҳозиргача»(1992) номли китоблари нашр этилган. Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. Rumiy dunyosi.

Чинакам шеър – ҚАЛБ ҳайрати ила ТАФАККУР фикрати кесишган нуқтада яралган илоҳий неъматдир. Шеър ҳис қилиниб тушунилади. Қалб ҳисларининг олий нуқтасида – ҲАЙРАТда ШЕЪР туғилади. Шеърда маъно сўз либосида яшириниб ётади. Эҳтимол шу боис шеър бошқа санъат турларидан аллақанча юқорида турар. Нима бўлганда ҳам Шеър айни ҳақиқатдир. Мавлоно ҳазратлари яратган шеърий инжулар ана шу маънода Ҳақиқатлар Ҳақиқатидир. Davomini o'qish
Umar Xayyom ruboiylari — Quatrains by Omar Khayyam — رباعیات خیام . استاد شجریان
Umar Xayyom ruboiylari — Quatrains by Omar Khayyam — رباعیات خیام . استاد شجریان
Declamation by : Ahmad Shamloo
Vocals by : Mohammad Reza Shajarian
Compositions by : Fereydoon Shahbazian
Persian Classical Music Davomini o'qish
Alfons Dode. Boker dilijansi.

13 май — таниқли француз адиби Альфонс Доде таваллуд топган кун.
Алфонс Доде (фр. Alphonse Daudet; 1840—1897) — франсуз романнависи ва драматурги. Франциянинг Нима шаҳрида 1840 йилнинг 13 майида туғилган. Адибнинг «Кичик Фромон ва катта Рислер» (1874), «Сафо» (1884), «Жек» (1876), «Набоб» ( 1877), «Сургундаги қироллар» (1879), «Тарасконлик Тартареннинг ғаройиб саргузашталари» (1872), «Тартарен Алп тоғларида» (1885), «Порт Тараскон» (1890) романлари, «Арлезианка» (1872), «Борлиқ билан кураш» (1889) песалари, «Адабиётшунос хотиралари» (1888), «Парижда 30 йил» (1888) адабий хотиралари чоп этилган. Ёзувчи 1897 йили 17 декабрда Парижда вафот этган. Davomini o'qish
11 may — Buyuk musavvir Salvador Dali tavallud topgan kun.

Буюк мусаввир Сальвадор Дали ижоди XX асрда инсонни огоҳ қилувчи энг улкан бонглардан бири эди. XX асрга қандай фожиа хос бўлса, уларнинг барчаси Дали ижодига ҳам хосдир. Унинг расмлари – тафаккурнииг гўзал намуналари. Биз унинг асарларидаги гўзалликдан яйрамаймиз, аксинча, фикримиз, тафаккуримиз сесканиб тушади ва ҳушёр тортади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Hind vijdoni
Тагорни санъаткор «табиб» деб таърифлаш жоиз. Унинг асарлари инсон руҳи хасталиклари ва қалб жароҳатларини даволашга хизмат этиши билан ғоятда эътиборли. Тагор тушунчасида босқинчилик юзага чиқарган “ташаббус», келгиндилар олиб келган тартиб-қоидалар халқ ахлоқи ва маънавий соғлиғини емириб, ҳинд Руҳини мажруҳлантирадиган касалликдай нарсалар эди. Davomini o'qish
Akmal Saidov. Sharqni anglash yo’li.

Шарқда авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн ас-Суламийнинг “Табақоти суфия”, Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ус-сойирин”, Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёи туркий” каби китобларини кўрсатиш мумкин. Davomini o'qish
Shabnamdagi oy aksi. Mumtoz yapon she’riyatidan namunalar. Tankalar

Хокку тасаввур уйғотадиган,унга туртки берадиган,ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача кечинма уйғотадиган шеърий жанрдир. Унда ўқувчи шунчаки ўқувчи эмас, хоккудаги ҳар бир образ ва кечинмани ўзича қабул қилиб, ўзи ҳам унинг яратувчисига айланади. Яъни хоккудаги шоир кечинмалари ўзга қалбга кўчиб ўтади, янги кечинма ва туғёнлар ҳосил қилади. (Жаббор Эшонқулнинг «Шабнамдаги ой акси» китобига ёзган сўзбошисидан.).
Vasiliy Vereshchagin. 1868 yilda Samarqand. Rassom xotiralari

Кўпчилик ўқувчилар В,Вершчагинни фақат рассом сифатида билишади. Дарвоқе, унинг мўйқаламидан чиққан катта-кичик расмлар санъат мухлислари орасида тилга тушган. У чизган Туркистон мавзуидаги турли маиший лавҳалар ҳамда жанг манзаралари тасвири шафқатсиз реализми билан ажралиб туради. Уларда ранг-баранг бўёқлар, шарқ халқлари ҳаёти, санъати, турмушига доир хилма-хил лавҳалар, нақшлар, безаклар, кошинлар жилоси анча тиниқ акс эттирилган. Айниқса, В.Верешчагиннинг “Темурнинг дарвозаси” деб аталган расми ҳақида кўп ёзилган. Унда чиройли нақшлар билан зийнатланган дарвоза олдида донг қотиб турган икки соқчи тасвирланган, уларнинг қўлида узун найза, жанговар кийимлари бошдан-оёқ зирҳга ўралган: қалқон совут, бошларида дубулға… Расм шунчалик жонли чизилганки, тасаввуримизда ҳозир эшик очилади-ю, жаҳонга довруғи кетган буюк Темур ичкаридан чиқиб келадигандек туюлади… Davomini o'qish
