Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Migel de Servantes. Don Kixot & Rustam Ibragimov. Donkixotcha mahdudlik yoxud zamonga begonalik
Маҳдудлик – инсонни тўғри йўлдан чалғитувчи даҳшатли сароб. Бу сароб домига тушганлар эса реаллик ва хаёл дунёси орасида сарсон бўлгувчи мажруҳлардир. XVI-XVII асрлар Испаниясининг Ламанч вилоятида яшаган дворян Дон Кихот (Алонсо Кехано) ана шундай кишилардан бири эди. Davomini o'qish
Qadim hind she’riyatidan namunalar. «Qirq oshiq daftari» kitobidan
Бўлмаса ишқ,икки жаҳон бўлмасун,
Икки жаҳон демаки,жон бўлмасун.
Ишқ ул танки, анинг жони йўқ,
Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ. Davomini o'qish
Oshiq Vaysal. She’rlar.
Болалигида чечак хасталигидан кўзи ожиз бўлиб қолган Вaйсал созга меҳр қўйди. Отаси ва онасидан эрта ажралгани, бирин-кетин оламдан ўтган икки фарзанди доғи туфайли Вейсел дардли-дардли қўшиқлар куйлай бошлади. Унинг «Менинг содиқ ёрим қора тупроқдир», «Дўстлар мени хотирласин», «Узун-қисқа бир йўлдаман» шеърлари шу даврда ёзилган. Davomini o'qish
Yevgeniy Yevtushenko. Santyago kabutari & Omon Matjon: Yevtushenko O‘zbekistonga begona emas edi
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда 1 апрел куни АҚШда вафот этган буюк рус шоири Евгений Евтушенко билан бўлган кўп йиллик дўстона муносабатлари ҳақида сўзлаб берди. Davomini o'qish
Nikolay Berdyayev. «Eros va shaxsiyat» to’plamidan
Жинсий муҳаббат билан боғлиқ барча масалаларнинг мураккаблиги шундаки, жинсий муҳаббатнинг башарий тарихида икки қарама-қарши – шахс муҳаббати ва уруғчилик муҳаббати ибтидоси, табиат-табиийликдан устун куч-қудрат, илоҳийлик қудрати ва табиий куч-қувват, эмпирик алоқадорлик чамбарчас боғланиб кетганидадир. Davomini o'qish
Mashhurlarning muhabbat maktublari
Ҳазрат Мир Алишер Навоий мактубни тимсолий тарзда «ҳижрондаги шуъла, тириклик нишони» деб таърифлаган эди. Ҳазрат қаламига мансуб «Фарҳод ва Ширин» достони таркибидаги Фарҳоднинг Ширинга, Шириннинг Фарҳодга ёзган гўзал мактубларидаги ҳар бир сатр ёки Жан Жак Руссонинг севишганлар мактубидан иборат романи, Монтеськенинг «Форс номалари” асари донишманд бобомиз фикрининг ёрқин исботидир. Davomini o'qish
Martin Esslin. Absurdning bema’niligi
Абсурд театри эса тилнинг эски шаклини имкони борича қийматидан айиради: асар тили, поэтикаси саҳнадаги конкрет образлар силсиласи таъсирида юзага келиш керак. Тил элементлари фақатгина юқоридаги фикрга бўйсуниб саҳнада муҳим ўрин эгаллайди холос, лекин саҳна ва ҳаётдаги воқелик, кўпинча, персонажлар тилидаги сўз билан уйғун келмайди. Ионесконинг “Стуллар” пьесаси сийқа ва шаклга кириб бўлган тилдан фойдаланмайди, аксинча, асардаги стуллар миқдори ошиб бориши билан персонажларда янги поэтик тил кучга кира бошлайди. Davomini o'qish
Oyar Vatsietis. Ikki she’r
Ўтган асрнинг 80-йилларида, «Ёш гвардия» нашриётида ишлаётган йилларим атоқли латиш шоири Ояр Вациетис билан ўзбек тилида нашр этилиши режалаштирилган китоби сабаб хат ёзишганман. Мактубларга қўшиб шоир дастхати битилган китобларини ҳалигача китоб жавонимда авайлаб сақлайман. Ўзаро ҳамкорлигимиз натижасида Ояр Вациетиснинг болаларга мўлжалланган «Ёмғир ёғалоқ» рангли тўплами ёш ўзбек китобхони қўлига етган эди. Davomini o'qish
Haynrih Byoll. Nobel ma’ruzasi & Mening bebaho oyog’im
Болалигимда мактабда уруш барча ҳодисаларнинг онаси, деган ёмон гап эшитгандим; бир вақтнинг ўзида ҳам мактабда, ҳам черковда эшитгандимки, мўмин-қобиллар, маъсумлар, хуллас, зўравонликни рад этувчилар заминнинг меросхўрлари бўлиб қолади. Умрининг сўнгига қадар инсоният кимларгадир само ва заминни, яна бошқа бировга эса самонигина ваъда қиладиган ўта мудҳиш зиддиятдан қутулолмайди. Урушдан икки қўлини бурнига тиқиб қайтган миллионлаб одамлар сингари мен учун ҳам бу олис йўл бўлди, ўша миллионлардан такрор ва такрор ёзишга иштиёқ туфайлигина ажралиб турдим. Ўша иштиёқ мени шу ергача олиб келди. Davomini o'qish
Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar
Қарайиб 30 йилча аввал таниқли хонанда Зайнаб Хонларованинг Тошкент гастроллари туфайли туркий шеърият боғининг энг азамат оғочларидан бири бўлмиш Бахтиёр Ваҳобзода шеърлари ўзбекларга ҳам етиб келган, кейинчалик, 1981 йили «Менинг йўлим» номли алоҳида китоб шаклида нашр этилган асарлари ўзбек шеърият ихлосмандлари томонидан катта ихлос билан кутиб олинган эди. Davomini o'qish
Hazratali Ali. She’riyat o’lkasidagi sayyoh
Хуршид Даврон шеърлари кучли, қизғин ҳиссиёт билан тўйинган. Бу муҳаббат нуқул қиз-ўғил ўртасидаги ишқу муҳаббат эмас, балки ватан муҳаббати, ота-она, фарзанд ўстиришдаги қариндошлик муҳаббати, ҳаётга, касбга бўлган муҳаббатдир. Муҳаббат Хуршид Даврон шеъриятининг энг жон мавзусидек кўринади. У ўз муҳаббатини изҳор қилишда нуқул ўзини марказ қилиб олмайди. Яъни нақл қилиш, воқеани баён этиш орқали асл моҳиятга етиш усуллари билан шеърга кучли ҳикмат ва фалсафий тус ато этади. Davomini o'qish
