Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман… Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Uilyam Saroyan. Ikki kichik hikoya & Hikmatli fikrlar
Агар сиздан, оилавий бахт нима, деб сўрашса, саодатли якун, деб жавоб беринг. Агар сизга бўса — аҳмоқлар қисмати дейишса, айтинг, бу — ёлғон. Агар чин муҳаббат — тентакларга битилган ёзғириқ дейишса, билингки, бу ҳам уйдирма. Зеро, барча ҳақиқатлар абадийдир. Муҳаббат эса энг гўзал ҳақиқатдир… Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Taliko & Quyoshni ko’ryapman. Roman
Ўша вақтда мен, Талико, Циала ҳамда бошқа синфдошларимиз етти-саккиз ёшда эдик, дарсдан кейин Чурчкала ариғимизда онадан қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча сувсепар ўйнаб, чўмилардик. Негадир ўша куни Талико билан Циала ечинишни хоҳлашмаганди. Шунингдек, мен ҳам. Ўшанда нега бундай бўлганини тушуниб етмагандим. Энди билсам: бу илк маротаба қандайдир тушуниксиз андиша ҳамда уят ҳисси қалбларимизга туташган кун бўлиб, Таликога қилган илтимосим ҳам болалик билан охирги видолашув они экан.. Davomini o'qish
Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik
Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман. Атоқли мутаржим Қодир Мирмуҳамедов таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда) мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshayeva. Jo’mard yigit tazarrusi
“Пушкин адабиёт қасрига нопок либосда кириб келмади”. Николай Гоголь бу фикрни айтар экан, Александр Пушкиннинг пок идеалларини, соф ниятини назарда тутади… Davomini o'qish
Uilyam Folkner. Qayg’uga aylangan vaqt & Tillaniso Eshboyeva. Toki dunyoda muqarrarlik bor
ХХ асрнинг буюк адибларидан бири, америкалик ёзувчи, шоир, драматург, Нобел мукофоти совриндори Уилям Фолкнернинг ҳаёт ҳақидаги ўйлари ва Тилланисо Эшбоеванинг адибнинг энг машҳур асарларидан бири «Айиқ» қиссаси ҳақидаги мулоҳазалари билан танишинг. Davomini o'qish
Uilyam Shekspir. Sonetlar & Muhammadjon Xolbekov. Shekspir ijodi haqida ikki maqola
23 апрель — Уилям Шекспир таваллуд топган кун
Буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Шекспир дунё аҳлига энг аввало драматург сифатида маълум бўлсада,унинг сонетлари жаҳон шеъриятининг энг ёрқин ва бетакрор асарлари хазинасидан муносиб ўрнини топган. Таниқли инглиз шоири Уильям Вордсворт “Сонетлар Шекспир дил қулфини очгувчи калитдир”, деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish
Uilyam Shekspir. Besh mashhur fojia & Uzoq Jo’raqul. «…Telbaga yo’qdur qalam»
23 апрель — Уилям Шекспир хотирпси куни
Шекспирона гўзаллик тушунчасининг чигал ва мураккаблиги ҳам, олий даражадаги трагизими ҳам, энг муҳими, миллат ва замон танламаслиги ҳам ундаги ҳаққониятда. Самовий бадиият (ҳақиқат) шу қадар юксак, баъзан уни англаш учун тафаккур ва мантиқнинг ўзи кифоя қилмайди. Толстой танқидига хос ҳақиқат эса, кўпроқ мантиққа таянадики, у ҳам, ўз навбатида, бир ижодкор қараши сифатида аҳамиятлидир.. Davomini o'qish
Klayv Steyplz Lyuis. Muhabbat & Ilova: Islomda muhabbat
Кўҳна заминда ўзаро самимий муҳаббатга асосланмаган никоҳлар ҳамиша аксариятни ташкил этган. Деярли барча аждодларимиз ота-она ундови билан турмуш қурган ва ёлғиз табиий-ҳайвоний истак-хоҳиш асносида фарзандли бўлишган. Ва бу борада бирон тубанлик содир бўлмаган, фақат итоатгўй, софдил, садоқатли бўлишган ва Худодан қўрқишган… Davomini o'qish
Fozil Husni Dog’larja. Qisqa she’rlar
Буюк турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа шеърларининг кўпчилиги ихчам бўлса-да, аммо замирида катта ижтимоий фикрлар ётади. Келажакка ишонч, некбинлик туйғулари шоир ижодида алоҳида ўрин тутади. Воқеликка қалб кўзи билан қараш, чуқур лиризм, шарқона ихчам ҳикматга мойиллик Доғларжа шеъриятининг ёрқин хусусиятларидир. Davomini o'qish
Boris Pilnyak. So’nmagan oy qissasi.
Операция соат саккиздан ўттиз дақиқа ўтганда бошланган бўлса, Гавриловни ғилдиракли столда жарроҳлик хонасидан олиб чиқишганда соат ўн бирдан ўн бир дақиқа ўтган эди. Йўлакда қоровул профессор Лозовскийни йўқлаб биринчи рақамли уйдан икки марта қўнғироқ қилишганини маълум қилди ва кўп ўтмай яна қайтиб келиб, уни телефонда кутишаётганини айтди. Лазовский телефон олдига борди, у биринчи рақамли уй билан гаплашаман деб ўйлаган эди. Телефонда эса: “Азизим, мен сени орзиқиб кутаяпман”, — деган товуш эшитилди. Бир дақиқа ичида Лазовскийнинг тишлари ғижирлаб кетди, чамаси, қаттиқ сўкиб юборишга чоғланди, аммо ҳеч нарса демасдан трубкани отиб юборди. Davomini o'qish
O’Genri. Xotira yo’qolganda
Ўша куни эрталаб хотиним билан одатдагидек хайрлашдик… Уйдан чиққанимда ҳам мен билан юз бериши мумкин бўлган бирор ғайритабиий ҳолатни ҳис қилмадим. Ҳаммаси тўсатдан бошланди. Davomini o'qish
