
Рауф Парфи мурожаат қилган дунё адабиёти вакиллари уч жиҳатдан: ё Озодлик туйғуси билан, ё Ватан қайғуси билан, ёхуд эстетик тамойиллари билан шоирга яқин туради. Баъзан уларнинг учаласи ҳам мужассам бўлиб келган. Davomini o'qish
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar

Рауф Парфи мурожаат қилган дунё адабиёти вакиллари уч жиҳатдан: ё Озодлик туйғуси билан, ё Ватан қайғуси билан, ёхуд эстетик тамойиллари билан шоирга яқин туради. Баъзан уларнинг учаласи ҳам мужассам бўлиб келган. Davomini o'qish

Таниқли тожик шоири Озарахш сўзни заргарона тушуниб шеър ёзадиган шоир. У шеърларини ўзбек тилига таржима қилган таниқли шоир Одил Икром маҳоратига тан бериб дейди: “Таржимон зўр. Менинг шеърларим ўзбекча зўр чиқибди”. Ҳолбуки, унинг шеърларида таржимасиз ҳам тушунилиши керак бўлган туйғулар шеър ўқилиши асносида кўнгилга сизиб киради. Тоғ чашмасининг зилол суви ташналикни қандай қондирса, унинг шеърлари шеърхонни ана шундай чанқоқлигини боса олади. Davomini o'qish

Омондурди Аннадурдиев билан 80-йилларда Тошкентга бир неча ой дўстим Шукур Қурбон хонадонида яшаган пайтида танишган эдим. Ўша йиллари тенгдошларимиз орасида биргина Шукур Қурбоннинг уйи бор эди. Янги цирк биносига яқин «дом»ларнинг биридан биринчи бўлиб уч хонали квартира олган дўстимизнинг уйи уйсиз-жойсиз қолган кўп ёш шоирлар, шу жумладан мен учун ҳам бошпана бўлган. Омондурди оға ҳам бу хонадонда анча вақт яшаган эди. Унинг шеърларини Шукур Қурбон ва Муҳаммад Раҳмон ўша йиллари таржима қилишгани ҳам хотирамда. Айниқса, Муҳаммад ака таржима қилган урушдан қайтмаган йигитлар ҳақидаги шеър тилларга тушган эди: Davomini o'qish
Миртемир ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган ардоқли лирик шоирдир. Комил Яшин таъкидлаганидек, Миртемир ХХ аср ўзбек шеъриятининг тамал тошини қўйган устоз, оқсоқол шоирларимиздан. У ғоятда меҳнаткаш, жафокаш, хассос, билимдон, камтар сўз санъаткоридир. Ватанпарвар шоир классик адабиётимизнинг барҳаёт анъаналарини, халқ оғзаки ижодини чуқур ўрганиб, ҳозирги ўзбек адабиётини бойитди, юксакликка кўтаришда зўр куч сарф этди. Davomini o'qish

Деярли бутун илмий ва ижодий фаолиятини Ўзбек ва Озарбайжон адабиётларининг ўзаро алоқаларини ўрганишга бағишлаган таниқли адабиётшунос олима Алмаз Улвий ўзбек адабиётига доир 150 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. Олиманинг 2009- йилда Тошкентда “Озарбайжон-ўзбек (чиғатой) адабий алоқалари (даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар)” ва “Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида” китобларининг тақдимоти ўтказилган эди. Олима ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун Олим Шафиевнинг «Ўзбек адабиётининг озар тадқиқотчиси» мақоласини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish

Nizamüddin Ali Şir Nevai veya yaygın adıyla Ali Şir Nevai (Eski Özbekçe: نظام الدین علی شیر نوایی; Özbekçe: Alisher Navoiy; Uygurca: نىزامىدن ئەلشىر ناۋائى; 9 Şubat 1441, Herat – 3 Ocak 1501, Herat), 15. yüzyıl Özbek-Türk şairi.
Davomini o'qish

Биз дунёни биздан кўра яхшироқ тушунадиган ижодкорлардан ўрганайлик, уларнинг қайтадан гапиришларига имкон берайлик. Улар халқнинг маънавий тараққиёти ҳар бир киши онгининг юксалишига боғлиқ эканлигини тушунишади. Келинг, шоирлар куйлайдиган илоҳий ишқ тараннумини ҳам ёддан чиқармайлик. Мен айтмоқчи бўлганим илоҳий ишқ таъмини татиган шоирлар тангрининг буюк зот эканлигига иймон келтирадилар. Илоҳий ишқ шуҳратини туйган кишиларда жамият фароввонлиги учун навф келтириш истаги дунёга келади. Мен Ўрта Осиёда топган руҳонияти буюк шоирлардан бири Алишер Навоийдир. Davomini o'qish

Ўй-фикрини қоғозга тўкиб олган ёзувчи севгани билан яқинлик қилган кишига ўхшаб ўзида бир бўшаш ҳиссини, шу билан бирга қониқиш-кўнгли тўлиш ҳиссини туяди. Эртага яна ишга қайтгунига қадар унга ҳеч нима зарар етказа олмайдигандек, ҳеч қанақа ёмон ҳодиса юз бермайдигандек, ҳеч нарсада маъно-мазмун қолмагандек туюлади. Энг қийини – эртанги кунгача чидаш. Davomini o'qish

Болалигимда мени Ла Фантен масалларини ёд олишга мажбур этишар, унинг маъно-мағзини обдан уқтиришарди. Масаллардан бири ниначи ва чумоли ҳақида бўлиб, ундаги “Меҳнат қилсанг, етасан муродга, Ялқов бўлсанг, қоласан уятга”, деган хулоса гўдак ақллар учун кони фойда эди. Бу ажойиб масалда (ҳаммага маълум нарсани такрорлаб ўтирганим учун айбга буюрмайсиз) чумоли қишлик озиқ ғамлаш мақсадида ёз бўйи тинмай меҳнат қилади, ниначи эса гул-япроққа қўниб, офтобда товланиб қўшиқ айтади. Davomini o'qish

Уруш аввалига фақат суҳбатлар мавзуси эди, кейинчалик у шаҳардаги оила бошлиқлари учун ҳам муайян аҳамиятли жойга айланди – улар урушга отландилар. Оталар ҳалок бўлиб, ўринларидан турмаётган бир пайтда эса уруш иллат манбаи бўлди-қолди, уни энди бошқача ном билан атаб бўлмас, норозилик ва чексиз кулфатга сабабчи эди. Ана шундай бир пайтда Антоннинг онаси ўғли ўн ёшга тўлганда, туғилган кунига атаб ўзи совға қилган оқ-шоколадранг, кўк кўзли уй қуёни билан қизиқа бошлади. Антон қуёнчага Алиса деб ном берган эди, чунки барча обрўли кишиларнинг исмлари “А” ҳарфи билан бошланарди: отасининг исми Андреас, онасининг исми эса Анна эди. Davomini o'qish

Машҳур адиб Рей Бредбери «Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон» қиссасининг таърифини шундай келтиради: «Ричард Бахнинг бу китоби бирйўла икки тарафлама таъсир кўрсатади. У менга Парвоз туйғусини дараклайди ва айни дамда мени ёшлигимга қайтаради.» Davomini o'qish

Валидий қандай фикр билдиришидан, Самойловичнинг қайси сиёсатни қўллашидан қаътий назар, Александр Николаевич Самойлович ( 1880-1938 ) етук шарқшунос олим эди. У Россиядаги Розен (1849-1892), Аристов ( 1834-1882), Н.И. Караев (1850-1931), А.М. Позднеев ( 1851-1920), А.Е.Кримский ( 1871-1941), В.В.Бартольд (1869-1930), В.А. Богородицки (1857-1941), М.М. Хвостов ( 1872-1920), К.В. Харламович ( 1870-1932), Г.Н.Потанин ( 1835-1920) сингари осиё халқлари тарихини тадқиқ қилган етук алломаларнинг издоши сифатида тарихда қолди ва қолажак. Davomini o'qish