Саҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз
Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish

Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган. Кичкина бобом – онамнинг отаси ғирт коммунист бўлган. Бунинг устига ўлгудай зиқна чол эди. Этагига ёпишиб пул тиласак, қўйнидан кир-чир парварда чиқариб бир-бир ялатарди-ю, ўраб-чирмаб яна жойига тиқиб қўярди…
Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган АҚШ шоири Гекё Маринай 1965 йили Албаниянинг Малъеси шаҳрида туғилган. Шеъриятнинг постмодернизм йўналишида ижод қилувчи Маринай тилшунослик бўйича фан доктори, ёзувчи ва протонизм таълимоти давомчиси ҳисобланади.
Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди. Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга кетиб, шу киши ўйнагани учун ҳам театрга томошабин ёпирилиб келган пайтлар кўп бўлган. Айниқса уруш йилларида жуда машҳур бўлиб кетган эди. 
Кеча шеърияиимизда алоҳида ўрин эгаллаган шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун эди. Ўша куни Раҳмат Бобожон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни қолдирибди: «Бу шеърни ёзганимга ҳам икки йил бўлибди… Ўша кунни ҳамон тип-тиниқ эслайман, Самарқанддан Хоразмга эрталаб соат 8 да келиб тушганмиз поезддан. Ўша кун Матназар Абдулҳакимнинг университетда юбилей тадбири бўлаётганди. Самарқанддаги тадбирлар, йўл шундай чарчатган эдики, оёқда туришга кучим йўқ эди. Камига зал одам билан лиқ тўла, ўтирадиган жой топиш мушкул. Бир маҳал ўриндиқлар ўртасидаги узун йўлакчанинг ўртасига чордона қуриб ўтириб олдим. 
Кўчада қоронғилик қуюқлашгач, дераза ортидаги фонус ёнди. Ҳозиргина кириб келган кимсалар таомномани кўздан кечиришарди. Пештахта кунжагида турган Ник Адамс улардан кўз узмасди. Улар емакхонага кириб келишганда у ўша ерда Жорж билан гаплашиб турган эди.
Таржимондан: Шоирлар хонадонида туғилган, Қуръон ва шеър муҳитида камолга етган турк шоири Абдурраҳим Қорақўчни менга илк бор Муса Эрўғлининг “Меҳрибон” қўшиғи танитди. Кейин Фейсбукдаги дўстлар саҳифаларида баъзи шеърларини ўқидим.
Саодат Файзиевадан янги шеърлар олиб, анча қувондим. Чунки унинг кутубхонамизда тақдим этилган шеърлари охирги марта 2 йилча аввал эълон қилинган эди. Мана шу орадан ўтган вақт ичида Саодат ҳаётида ўзгаришлар юз берди, табиий равишда бу ўзгаришлар унинг кейинги шеърларида аксини топган. Бу шеърларда ширин орзулар оғушида яшаган, шеърий эртаклар битган қизнинг эмас, ҳаётнинг машаққату шодлигини тотган, юраги фарзанд меҳридан ёришган онанинг, ўша олис эртакларини унутишни истамаган шоира юрагининг янги ҳистуйғулари билан суҳбатдош бўласиз. 
Фридрих Шиллернинг драматургик фаолияти “Қароқчилар” романтик драмаси билан бошланади. Бу пайтда Шиллер ўн саккиз ёшда эди…