«Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум» номлари билан замонасида шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган Аҳмад Дониш ХIХ аср Бухоронинг қомусий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида ўқиди. Ёшлигида наққошлик, рассомлик, ҳаттотлик ҳунарларини ўрганди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Ibrohim Haqqul. Mulkgirlik savdosi va tole’ hiylasi
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Амир Темур бу ёруғ оламни тарк этиши биланоқ тожу тахт ва ҳокимлик ҳирси ғалаён бошлади. Соҳибқирон вафотидан кўп вақт ўтмай, унинг муҳташам салтанати парчаланиб, шиддат ила ичдан емирилишга юз тутди. Хуросонда Шоҳруҳ Мирзо, Мовароуннаҳрда Султон Улуғбек ҳукмронлиги ниҳоясига етгач, темурийзодалар орасидаги сиёсий низо ва қонли тўқнашувлар янада авж олди. Davomini o'qish
Aziz Nesin. Tilingni tiy! & O’rxon Pomuq. Aziz Nesin o’lgan kun
Ҳамиша хаёлимда Азиз Несин ва унинг қандай ишлаганини ўрганишдан завқ олган кунларим — йўқотишдан, йиғишдан, сочишдан, ҳар қандай камчилигимга оптимистларча қарашдан топган бахт туйғуси юқоридаги истак ва эҳтиросларни уйғотган эди. Нима бўлганда ҳам Азиз Несин турк адабиётини, турк насрини бир-неча даражага кўтариб қўйди ва уни истеҳком каби мустаҳкам, капалак каби нозик асарлар билан бойитди. Кулиб турган ва ғазабланган асарлар билан! Davomini o'qish
Azim Suyun. Ey do’st yoxud Azimnoma & Azim Suyun «Uyga qaytib» teleloyihasida
Азим Суюн. Эй дўст ёхуд Азимнома. Шеърий ва насрий қайирмалар. Тўлдирилган ва қайта ишланган тўртинчи нашри – Тошкент: Akademnashr, 2018.448 б. / Azim Suyun. Ey doʻst yoxud Azimnoma. Sheʼriy va nasriy qayirmalar. Toʻldirilgan va qayta ishlangan toʻrtinchi nashri – Toshkent: Akademnashr, 2018.448 b. Davomini o'qish
Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy romanning kitob va audio nusxalari
Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Tungi chipor kapalak
ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир. Davomini o'qish
Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish
Se Binsin. She’rlar
Хитойлик таниқли шоира, эссенавист, таржимон ва болалар ёзувчиси сифатида танилган Се Бинсин ижодий фаолиятини 1921 йилдан бошлаган. Унинг шеърларида япон шеърияти, хокку ва танка анъаналари, шу билан бирга буюк ҳинд шоири Рабиндринат Тагорнинг услубияти акс этган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).
22 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida Er va Eran obrazi
Маълумки, жаҳондаги айтарли бир халқ, эл ва миллатнинг ўзига хос феъл-атвори, асосий фазилатини ифодалайдиган сўз, истилоҳ ва тимсоллари бўлади. Эр киши, эркак, мард, аскар, баҳодир, ҳимматли, илоҳий файз ва хосият соҳиби, раҳнамо каби ўнлаб маъноларда қўлланиб келинган эр ва эран калимаси туркий халқлар тили ва тарихида шундай мавқега эгадир. Davomini o'qish
Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)
22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (4).
22 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Муҳаммад Тарағай баҳодир оламдан кўз юмган чоғида Темурбек энди ўн етти ёшга тўлган эди. Кекса амир ўлими яқинлашганини сезгач, фарзандини қошига чорлади. Фарзанди ёнига чўккалагач, кекса барлос хотиржам сўз бошлади: — Толеингда битилган бўлса, ҳукмфармо бўлурсан, аммо ким бўлмагин, мусулмон бўл!..
