Бугун (17.07) машҳур адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун. Бу ажойиб инсон худди бизни ташлаб кетмагандай, орамизда юргандай. Эслаганда юзингга табассум ёйилади. Эслаганда ғаройиб хотиралар туғилади. Худди Мурод Муҳаммад Дўстнинг Неъмат акани эслаб ёзган ҳангомаларидай. Уларни яна бир карра тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишдан аввал Неъмат ака (тепада) хафа бўлиб қолмаслиги учун унинг бир ҳангомасини ўқинг. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Jon Kits. She’rlar
Жуда қисқа умр кечирган ва 23 ёшига қадар ёзган шеърлари, хусусан, дунёга машҳур «Эндимион», «Гиперион», «Изабелла», «Муқаддас Агнессса куни арафаси», «Ламия» каби поэмалари шоирни Байрон ва Шелли билан бир қаторга қўйди. Davomini o'qish
Jo’rabek Ramazon. «Tavallo» kitobidan she’rlar & Shafoat Rahmatulloh Termiziy. Yeseninday samimiy
Кузда Бойсундан қўнғироқ қилган оғайнилардан бири Жўрабекни «бериб қўйишганини» айтди. Касал бўлмасдан — ярим кунгина ётар-ётмасдан жон узибди. Музлаб қолдим. «Бу дунёнинг одами эмас эди ўзи», деб ўйладим, ичим куйиб (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Жўрабек» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy ijodida dunyo timsoli va talqinlari
Навоий бир шеърида “Эй кўнгул, ҳар макр ила қочсанг улустин шукр қил, Ҳар вафоға минг жафо тортиб қутулсанг муфт бил” (НШ, 374) деса, бошқа бирида “Олам аҳлидин вафо кўз тутмаким, ким тутса кўз, Дарду меҳнатдин холос ўлмас замоне мен киби” (ФК, 622) дейди. Танқид, шикоят, ҳасрат мазмунидаги бундай байтларга Навоий асарларида тез-тез дуч келинади. Хўш, буни қандай баҳолаш керак? Davomini o'qish
Andrey Tarkovskiy. San’at va san’atkor haqida
Бир нарсани унутмайлик, энг даҳшатли шароитларда яшаб ҳам, ички озодлигига, эркига эга бўлган одамлар бўлган. Фикримча, озодлик танлов бўлолмайди, озодлик – руҳий ҳолат! Ижтимоий, сиёсий жиҳатдан тўла озод бўлган ҳолда, инсон келажакка ишончсизликдан, ўз қобиғига ўралиш ҳиссидан, фонийлик туйғусидан ҳалок бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar
Шоира қизим Саодатни туғилган куни билан чин юракдан қутлаб, унга шеър дафтари янги ва ҳеч кимникига ўхшамаган сатрлар билан бойиб боришини тилаб қоламан. Шеърият йўли узоқ ва машаққатли, Илоҳим, Саодатга ирода ва қатъият ёр бўлсин! Davomini o'qish
Qashqadaryolik chaqaloq Muhammadjon Rashidov vafot etdi
Қашқадарёлик чақалоқ Муҳаммаджон Рашидов 11 июль куни вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиун. Аллаҳума индака аҳтасибу мусийбатий фаъжурний фийҳа ва абдилний биҳа ҳайран минҳа. Davomini o'qish
Mikelanjelo Buonarroti. Sonetlar.
«Рангтасвир санъати беҳад рашкдор, у ҳеч бир рақибни тан олмайди; у менга бутун умрим давомида кўп ташвишлар келтирган умр йўлдошим бўлади. Асарларим эса бизнинг фарзандларимиздир,»- деб ёзган эди Микеланжело ўз кундалигида. Ана шу ёзувга асосланган микеланжелошунослар умрининг сўнгги палласида шеър ёза бошлаган, уларни ошкор қилишни ўйламаган даҳо учун шеърият кўнгил эрмаги, деб хулоса қилишади. Аммо, Микаленжело учун кўнгил эрмаги бўлган шеърлар тўрт ярим асрдан буён инсониятнинг шеърсевар қисмини ҳаяжонга солиб келмоқда. Davomini o'qish
Shuhrat Matkarim. Hikoyalar
У қиз қўшни эди. Бу гаплар улар ўн уч – ўн тўрт яшар вақтларида бўлиб ўтган. Икки ўрим сочини жамалак қилиб орқасига ташлаб юргувчи, кўриниши, юриш туриши, бўй басти билан тенгқурларидан ҳеч айирмаси йўқ, ҳатто ўғил болаларникига ўхшаган катта бурни юзига унча ярашмаган бу қизни нега шунчалик ёқтириб қолганлигини ҳозиргача билмайди… Davomini o'qish
Hushang Murodiy Kermoniy. Etik
Кечаси чиптачи автобусни тозалашга киришди. Ўриндиқлар тагини супурар экан, бир пой этик чиқиб келди. Ўлчамига қаради. Афсусланди. Этик болаларники экан, кимдир янги сотиб олган бўлса керак, деб ўйлади. Яп-янги эди. Эгаси топилса, қайтариб беришни кўнглига тугди. Davomini o'qish
Jovli Xushboq. Abdulla Oripov bilan tungi suhbat
Суҳбатимиз чексиз-чегарасиз эди гўё. Кейинги эллик-олтмиш йиллар давомида босиб ўтилган йўл, ижод, ҳаёт машаққатлари, нурли ва фарахбахш кунлар хусусида ёниб, ҳаяжон билан сўзлар эди Абдулла ака. Гурунгимиз мавзуси тугул ҳудуди ҳам тизгинсиз эди. Буёғи Америкаю Туркия, уёғи Қозоғистону Тожикистонда кетган расмий ва ижодий учрашувларгача гапириб олар эди. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tavhid dostoni
Тавҳид – бу Аллоҳ таолони жамики инсонларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатларда яккалигини исботлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: “Мен (яъни Аллоҳ) Инсон ва Жин тоифасини фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим (яъни бошқа бир махлуқларга эмас)” (Зариёт сураси, 56-оят). Davomini o'qish
