Usmon Azim. Ishxonadagi ko’rgazma

Ashampoo_Snap_2016.10.08_16h40m42s_004_.png     Асрор Валиевичнинг, айниқса, рангларни фарқлашда ажибтовур қобилияти бор. У “бу кўк”, “бу яшил” деб қўя қолмайди. У турфа нимрангларни, нимчорак рангларни ва ҳатто ниммингрангларгача кўради. Масалан, матоларнинг нусхаларини кўздан кечирар экан, “бу биз келишгандай яшил эмас”, “бу арғувон тус бўлиши керак эди”, “ҳаво ранг бундай бўлмайди” каби жуда кўп қисқа, лекин заҳарханда танбеҳлар айтади… Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. O’z-o’zimga muhabbat qo’shiqlari («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m23s_001_.png Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади   

Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш эканини англагач шоир яна танка ёзишга қайтади. Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Bobom, onam, Mirzahakim akam va futbolchilar bilan matematiklar

Ashampoo_Snap_2016.09.29_15h05m34s_001_.png    Хабарингиз бор, олдин ҳам сайтимизда Абдурашид Мамадолимовнинг бир неча ҳаётий ҳангомалар акс этган ҳикоя ва бадиаларини эълон қилганмиз. Рости гап, мен ҳар гал уларни мириқиб ўқийман. Ёзувчиликка даъвоси йўқ, аслида физика-математика фанлари номзоди бўлмиш, бугун Малайзиядаги МИМОС илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган муаллифнинг бу ёзиқларини Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Tarjima mas’uliyati deganda…

Ashampoo_Snap_2016.10.03_21h28m26s_009_.png    Таржимон масъулияти дейилганда, менинг кўз ўнгимга дарҳол ҳазрат Алишер Навоий келади. Навоий эллик тўрт ёшларида устози Абдураҳмон Жомийнинг авлиёлар ҳақидаги “Нафаҳотул унс” асарини таржима қилишга бел боғлади… Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. She’rlar & Abdusaid Ko’chimov. Kamtarlikning baland cho’qqisi.

0-28.png10 октябр — атоқли  шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги

    Маъруф акага қараб ўтириб қайсидир шоирнинг: “Шоирлик истеъдоди шоирнинг ўз шахсиятига алоқаси бўлмаган мустақил бир ҳолат эмас, балки унинг ички руҳий қиёфаси билан узвий равишда боғлиқдир”, дегани хаёлимдан ўтди. Шеърларидаги ёрқинлик ҳам, одамларга меҳрибонлик ҳам, ўйчанлик ва оғирлик, собирлик ва оқиллик ҳам аслида шоирнинг табиатида бор. Унинг одамларга ҳамиша яхшиликлар исташи махсус ўйлаб қилинган иш эмас, бу унинг учун яшаш тарзи, ҳаёти, ҳаётнинг айнан ўзи эди. Унинг шеърлари ҳам ана шу софликдан, ватанга, халққа ҳадсиз садоқат ҳиссидан туғилган дурдоналар эди.. Davomini o'qish

Husayn Boyqaro. Risola & Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida

Ashampoo_Snap_2016.10.07_23h51m37s_011_.png    Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида  Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. Qayliq & Ariadna Efron. Onam qanday yozardi?

Ashampoo_Snap_2016.09.26_13h45m49s_001_.png     Тунда фақат ёшлик пайтларидагина ишларди. Иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… Davomini o'qish

Javlon Jovliev. Kaufman va qizil ko’z yoshlar

Ashampoo_Snap_2016.10.01_18h24m23s_002_.png     Тошкент. Апрел тонгги. Генерал-губернатор сайр қилмоқда. У ҳар тонг Эски Ўрда ёнидан оқиб ўтувчи анҳор бўйига боришни одат қилиб олди. У шу ерда бироз ўзини дилгир ҳис қилар, фақат шу дамдагина чапдаст ва зеҳнли қоровул аскарлар унинг юзида пайдо бўлган сезилар-сезилмас ним табассумни илғашарди. Davomini o'qish

Ezop. Masallar (1)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h39m11s_010_.png     Пешонасига қул бўлиб туғилиб, қулликда ҳаёт кечириш ёзилган Эзоп қадимги Юнонистонда яшаб ижод қилган. У бутун жаҳон масалнависларининг бобокалони сифатида тарихда қолди. Эзопнинг бундан уч минг йилча бурун яратган содда ва ажойиб масаллари ҳозир, бизнинг давримизда ҳам ўзининг ҳаётийлигини йўқотмаган, улар ҳанузгача одамзодга энг ноёб ва ибратли сабоқ бўлиб хизмат қилмоқдалар…. Davomini o'qish

Faxriyor. Vaqtsizlik

Ashampoo_Snap_2016.10.03_22h41m50s_011_.png 5 октябрь — шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) таваллуд топган кун. Чин юракдан табриклаймиз!  

    Ҳар доим такрорлаб келганман: мен шеърни бировнинг қош-қовоғига қараб ёзмайман, кўнглимдаги гапларни ўзимга маъқул йўсинда ифода қилишга интиламан (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Tong sirlari” (1926)

Ashampoo_Snap_2016.10.03_00h48m48s_002_.pngЧўлпоннинг энг кучли тўпламларидан бўлмиш «Тонг сирлари» нашр этилганига 90 йил тўлди.

    Бундан бир яримча йил аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Абдулҳамид Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни бошлаган эдик. Шу пайтгача Чўлпоннинг ҳаётлигида нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат роппа-роса 90 йил аввал нашрдан чиққан “Тонг Сирлари” (1926) тўпламига етди. Яқин кунларда “Соз” (1935) тўплами ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Qodiriy qachon qatl etilgan? & Qatlnoma.

Ashampoo_Snap_2016.09.27_17h50m31s_002_.png1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди

Бир куни мен Н. А. Муҳиддиновга қўнғироқ қилдим, ўзимни таништирдим. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон Ёдгорликларни сақлаш жамиятининг раиси экан. «Ишхонамиз Алишер Навоий кутубхонасининг ёнида, «Баҳор» ашула ва рақс ансамблига кириладиган дарвозахона тепасида жойлашган», деди Н. А. Бўш вақтимни сўради. Учрашув вақтини келишиб олдик, белгиланган пайтда Ёдгорликларни сақлаш жамиятига бордим. Айтилган бинонинг иккинчи қаватига кўтарилиб, қабулхонага кирдим.. Davomini o'qish