Shahodat Ulug’ova. She’rlar

029   «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида иқтидорли ёзувчи Шаҳодат Улуғнинг асосан насрий асарлари:  «Дўмбира» қиссаси, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романидан парчалар ва «Кузакнинг сўнгги хўрсиниқлари» ҳикоясини эълон қилганмиз. Бугун Шаҳодатнинг шеърларидан айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз.  Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Ashula to’g’risida (1962)

09

Абдулла Қаҳҳорнинг бундан 53 йил аввал ёзилган мақоласидаги ҳар бир сўз худди бугун ёзилгандай. Айниқса, мана бу сўзи: «Менинг назаримда ҳамма иллат шундаки, ашула жанрига халтурачи — текинтомоқ одамлар суқилиб кириб олган, жанрга ҳамма ерда ҳам бирдай ақли расо, кенг маълумотли, шу ишдан хабардор одамлар раҳбарлик қилмаётипти». Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar

012     Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради (Қозоқбой Йўлдошнинг «Кўнгил суратлари» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qalb hamisha o’rtada. Esse

070    Ҳар бир ижодкор қалбга йўл излайди. Шу ниятда ўзича сўқмоқ очади, йўл очади. Лекин Иброҳим Ғафуров ижодининг сеҳри, жозибаси, санъаткорлик феноменида бирламчи унсур, бош фигура – СЎЗ! Шунчаки сўз ёки сўзлар эмас, ҳар куни-ҳар гурунгда сийқаси чиқариб юборилган, сўзбозликлардан тўкилган-сочилган алланималар эмас, “сўз заргари”нинг  ўзи топган, ЎЗИНИНГ сўзлари. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq rassomi Malik Nabiyev 100 yoshda

0945 январ – Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев  таваллудининг 100 йиллиги.

    «Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб куйлай олган санъаткорни бахтли деса бўлади»,— деб таъкидлаган эди таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев. Шу маънода р ассом Малик Набиев ҳаёти ва ижод йўлига назар ташласак, у нафақат ўз овозига, балки бахтига ҳам эришган устоз санъаткор даражасига кўтарилди. Davomini o'qish

Ra’no Uzoqova. To’rtliklar, g’azallar

04Шоира Раъно Узоқова  таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   1916  йилнинг баҳорида Сурхондарёнинг Жарқўрғон райони, Оққўрғон қишлоғида туғилган истеъдодли шоира Раъно Узоқова жуда оз яшади: 31 ёшида уни юрак хасталиги олиб кетди. Шоиранинг ҳаётлигида фақатгина «Мардона юринг» шеърлар тўплами нашр этилган ва бу мўъжаз китобчада асосан, шоиранинг уруш мавзусига оид шеърлари тўпланган эди. Ёш кетган эсада, Раъно Узоқовадан бой мерос: жуда кўп шеърлар, ўнлаб ажойиб ҳикоялар, пьесалар қолди. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yozsiz yil & Umarali Normatov. Ona sha’niga qasida

011

     Шамолдай елиб юрган кичик ўғил ногаҳон юз берган автоҳалокат туфайли яримжон, майиб бўлиб қолиши Бувгул холани қаттиқ ларзага солди. «Eнди нима бўлади? Болам бир умр ёлғиз ўтадими?» — деган ўйлар хонумонини куйдирарди, албатта, аммо ўғлининг чивиндай жони қил устида турган кезларда бу ўйлар хаёлидан кўтарилиб, мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қоларди. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Qizg’aldoq rangidek yorqin she’riyat & Manzura To’raeva. She’rlar va sochmalardan

04    Мозий қўшиқларини айтиб ўтадиган Амударё Манзуранинг ҳовлисига яқин жойдан қайрилиб кетади. Дарёга чўмилиб- кўмилиб тушадиган осмондаги ой ҳам аввал Манзуранинг уй деразаларидан мўралаб ўтади, шаҳарни тандирдек қизитиб юборадиган қуёш йилнинг ўн икки ойида ҳам унга эргашиб юрадигандек туюлади. Йўқса, шеъру бадиҳалар ижод қилишга қўли тегмайдиган, уй рўзғоридан, болалару неваралар ташвишидан ортмайдиган аёл уч- тўрттта китобни қаердан ёзарди?! Davomini o'qish

Dramaturgiyada yosh dramaturg bo’lmaydi. Sharof Boshbekov bilan suhbat

1a912b5422bc2b0c58e693e3ee4dd1de.png4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков 65 ёшга тўлади. Чин дилдан қутлаймиз!

  Шароф Бошбеков янги ўзбек драматургиясида чинакам инқилоб ясаган ижодкор. У ҳатто биргина «Темир хотин»ни ёзганидаям адабиётимиз тарихида ўчмас из қолдирарди. «Хуршид Даврон» кутубхонаси» жўра ва сара ижодкорни бутун ихлосмандлари номидан қутлайди ва саломатлик, янги асарлар тилайди. Davomini o'qish

Nikolay Rubtsov. She’rlar

0883 январь —  машҳур рус шоири Николай Рубцов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

   Николай Рубцов ХХ аср рус шеъриятининг жуда машҳур сиймоларидан бири. У рус шеъриятига тиниқ овози билан жўшиб кирди. Унинг ижодида Ватанга муҳаббат кучли ва етакчилик қилади. Бетакрор ишқ изтироблари ва қувончлари, болалик ва ёшлик хотиралари, рус табиатининг улуғворлиги, ҳаётга бўлган улкан муҳаббат билан йўғрилган шеърлар шоир босиб ўтган умр йўлларининг ифодасидир. Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Ikki hikoya

0072 январь — Машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов таваллудининг 95 йиллиги

Айзек Азимовнинг биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири. Davomini o'qish