14 январь — Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Шотутнинг бужур танасига иккитамизнинг қулочимиз аранг етади, ён атрофга бош солиб турган новдалари бирдай чайир ва залварли, анчайин шамол-тўполонлар уларни тебратолмасди. Ўша йиллар ҳам бу далада пахта экиларди. Дала ўртасида қўр тўкиб тургувчи бу виқорли дарахт эса бизнинг ғарибгина болалик дунёмизнинг ажралмас бир мовий бўлагига айланиб қолган эди. Davomini o'qish




