Lourens Blok. Bir so’zga ming dollardan

009
Мен йигирма йилдан бери ёзаман ва ўша пайтда қанча олган бўлсам, ҳозир ҳам шунча оламан. Ҳамма нарсанинг нархи ошяпти, менинг даромадим эса ўзгаришсиз қоляпти. Биринчи ҳикоямни ёзганимда битта сўзим учун олган беш центга шоколад сотиб олишим мумкин эди. Сен шоколад сотиб олмаганингга анча бўлибди, шекилли, Уоррен? Davomini o'qish

Sergey Yesenin. She’rlar

033

3 октябрь — Улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кун.

ХХ асрда рус адабиёти, жумладан, шеърияти шундай юксак даражада ривожландики, бугун жаҳон адабиётини шу давр рус сўз санъатисиз тасаввур этиб бўлмайди. ХХ аср бошларида бу адабиёт янги шоирлар берди. Шулардан энг машҳури — Сергей Есенин. Адабиёт аҳли орасида, шоирлар қишлоқларда туғилиб, шаҳарларда вафот этади, деган гап юради. Бу гап руснинг буюк шоирига нисбатан тўла мос келади. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tahayyur

09
Яқинда Душанбедаги ”Ирфон” нашриёти тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”Таҳайюр” номли китобини нашр этди. Қуйида шу китоб ҳақидаги шоир Одил Икромнинг мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Jeyms Joys. She’rlar

09

Ирландиялик буюк ёзувчи Жеймс Жойс ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ҳозирги замон адабиётларига кўрсатган таъсири ғоятда улкан. Э.Хемингуей, У.Фолкнер, Т.Вулф каби дунёга машҳур адиблар унинг ижодидан бениҳоя кучли таъсирлангани ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Жеймс Жойс, аксарият ижодкорларда кузатилгани каби, бадиий ижодни шеър ёзишдан бошлаган ва унинг илк шеърий китоби “Яккахон мусиқа” аталган ва 1907 йилда чоп этилганди. Бугун биз сизнинг назарингизга буюк сўз санъаткорининг насри соясида қолиб кетган назмидан айрим намуналарини ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Ruh olmoshlari.

002

1 октябрь — Таниқли шоира Ҳалима Аҳмедова таваллуд топган кун

Мен ҳамон кетардим ўзини таниб-танимаган ёмғирлар билан, менинг босган қадамларим елкасига малол келаётган йўл билан… Ортимдан келаётган бир эркак ҳансираганича қўлидаги улкан қора соябони панасига мени ҳам таклиф этади. Унга миннатдор боқиб: “Соябонни хуш кўрмайман”, дейман. У менинг ёмғир ювиб бораётган юз-кўзимга ажабланиб қараганча югуриб кетади. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.04_14h24m31s_003_.png  Пушкиннинг рус маданияти тақдиридаги роли бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг ҳам шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Рус адабиётида реализм ва халқчиллик тамойилларининг, қатор шеърий жанрларнинг шаклланиши ва тараққиёти Пушкин номи билан чамбарчас боглик,. Пушкиннинг ранг-баранг ижоди нафақат кейинги рус адабиёти, балки мусиқа, театр, балет, рангтасвир сингари санъат турларининг ҳам ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Hikoya

09

…Худди ўзимни ўзим тинглаётгандайман. Тинглаяпман-у ҳeч ким гапирмайди. Лeкин аниқ-тиниқ эшитяпман. Шубҳам йўқ, бир нималар дeб рoсса вайсаяпман. Қандайдир тушуниш қийин, мавҳум фикрларимни – кeраксиз маърузаларимни индамай, жимгина тинглаяпман. Сўзга чиқувчи ҳам мeн, кeйинги сўзни oлувчи ҳам ўзимман. Эшитувчи яна мен… Зeрикиб кeтдим. Бирoвнинг рoст-ёлғoнлигини билиб бўлмайдиган эзма гапларини тинглаш нақадар oғир. Уни тўхтатишга уринасан, ҳар битта мавзуни тугашиданoқ кeтишга изн сўрайсану лeкин “шошма” дeган қатий жавoбни эшитиб бeихтиёр яна ўрнингга чўкасан. Davomini o'qish

Mas’uma Ahmedova. Hikoyalar.

0Ғ1

1 октябрь — Ёзувчи ва таржимон Маъсума Аҳмедова таваллуд топган кун.

Акбарнинг миясига тўсатдан бир фикр келиб урилди. Бу фикр нохос кўнглини ёритиб юборди. Бу фикр уни қутқарди, бу фикр келажагини чароғон қилувчи маёқ бўлди. Ахир ҳар куни бўзчининг мокисидай шаҳарга ишга бориб келавериши шартми? Ахир туссиз ҳаётида ва ниҳоят маъно пайдо бўлди-ку. Ахир у ҳамиша юрагини кемирган туйғуни – ўзлигини топди-ку. Назарида шу вақтга довур расм чизмаганига асрлар ўтганга ўхшади.У эртадан бошлаб то “Адашган қиз” асарини тугатмагунича ишга бормайди, вассалом. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Sonetlar

072

Сонет атамаси италянча «Sonetto» ва провансал лаҳжасидаги «Sonet» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, қўшиқ, жарангдор қўшиқ маъноларини англатади. У мустақил шеърий жанр сифатида дастлаб Ситсилия мактаби шоирларидан Жакомо да Лентини томонидан XIII асрнинг бошларида қўлланилган. Хўш, нима учун сонет ўрта асрларда, ундан аввал ёки кейин пайдо бўлмаган? Бундай қатъий қонун асосидаги бадиий асарнинг пайдо бўлишига нималар туртки берган? (Абдулла Шернинг сонет ҳақидаги мақоласининг давомини мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Ernest Heminguey . She’rlar

01a

Буюк ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби Эрнест Ҳемингуэйнинг аввал шеър ёзганини кўпчилик билмайди. Унинг шеърларида ҳам насридаги мавзулар асарлар марказида туради – бу урушнинг маънисизлиги, инсон қадрининг фожиавий топталишлари, қўмондонларнинг хатоларига қурбон кетган оддий асарларнинг тақдири, хонашинликдан ториқиш ва саргузаштлар иштиёқи чизгиларидир. Davomini o'qish

Исполнительный директор PIMCO покинул пост из-за 10-летней дочери

09

Одна из крупнейших мировых инвестиционных компаний PIMCO лишилась своего гендиректора, который уволился, узнав, что из-за постоянной занятости пропустил главные события в жизни своей 10-летней дочери.
«Хуршид Даврон кутубхонаси»дан: Бу янгиликни ҳам Одам ҳақида ҳикоя деса бўлади!
Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Odam. Falsafiy hikoya

025
Икки йилдан кейин бозорнинг фарроши унга одам қўйди. Раҳима: «Полвон мени қулфлаб кетган, калити ўзида», деб совчиларни қайтарди. Улар тағин келишган эди, ариқ ичида ётган калтакни олиб бошига кўтарди: «Тинч қўясанларми, йўқми? Қўй, учта етимчани боқай!» Davomini o'qish