
Аъзам Ўктам (Аъзам Худойбердиев) 1960 йил 4 октябрда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1985). «Кузда кулган чечаклар» (1989), «Кузатиш» (1990), «Зиёрат» (1992), «Тараддуд» (1993), «Икки дунё саодати» (1998), «Қирқинчи баҳор» (2000) шеърий тўпламлари нашр этилган. «Бола дунёни тебратар» (1988), «Хабар» (1995) каби насрий асарлар муаллифи. Рабиндранат Тагор ва Николай Рубцовнинг туркум шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. 2002 йили Тошкент шаҳрида вафот этган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mirzakalon Ismoiliy. Odamiylik qissasi — Tohir Malik. Hanuz armondaman…

15 октябрда Мирзакалон Исмоилий таваллудига 105 йил тўлади.
Таниқли адиб ва моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йил 15 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида ўқиди, кейин шаҳар мактаб- интернатида тарбия олди. Тошкентга келиб, ўзбек эрлар билим юртида таълим олди. 1928 – 1930 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг Шарқ факультетида ўқиди, ўқитувчилик қилди.
Мирзакалон Исмоилийнинг дастлабки ижоди “Саккизинчи март хотин-қизлар озодлиги” номли кичик пьесадан бошланган. Ушбу пьеса 1927 йилда нашр этилди. У Ўзбекистон Давлат нашриётида (1932 – 1937), Тошкент киностудиясида (1937 – 1938), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1939), “Қизил Ўзбекистон” газетасида (1948 –1949) ва “Шарқ юлдузи” журналида (1949 – 1950) ишлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis bolalikdan qolgan xotira.

Ўша сир очилган куни одатдагидек холамнинг уйига борасолиб китоблар тахланган токчаси бор хонага кириб, ҳозир эсимда йўқ, ё армани,ё гуржи ёзувчисининг тоғда адашиб қолган болалар саргузашти ҳақида ҳикоя қилувчи китобни олдиму холам ёнига чиқдим.Чиқдиму холамнинг қишлик ботинкам қўнжида яшириб юрганим — икки-уч қават букланган қоғозларни топиб олиб,”Бу нима экан?” – дегандай кўздан кечириб турганини кўриб,турган жойимда қотиб қолдим. Davomini o'qish
To’lqin Eshbek. So’nmas mehr sarchashmasi.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон “Яшариб бораётган шоир” сарлавҳали мақоласида Аъзам Ўктам ижодининг салоҳияти, югуроқ кўзларга тезда чалинавермайдиган ички қудрати, ўхшаши йўқ нафосати ҳақида сўз юритар экан, “Республикамиз мустақиллигини нақадар тўлқинланиб қарши олган “Ҳамма нарса энди ростдан ўзимизникими?” деб касбдошларига мағрур боққани ҳозиргидек эсимизда” дея хотирлайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Torim» jurnali,2013 yil, 5-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бир неча кун аввал Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида ва «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сонида чоп этилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун эса шоирнинг «Торим» журналининг 2013 йил 5-сонида босилган шеърларини сизга ҳавола этамиз.Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Маннон Уйгур. Фрагменты театральной судьбы.

… Летним вечером 1927 г. в тенистом парке старой части Ташкента прогуливался известный режиссер. Попив зельтерской воды, он решил посмотреть выступления популярных в те годы «синеблузников». Его внимание привлек коренастый паренек, который вместе с другими с усердием «строил» гимнастическую пирамиду, а затем, сменив майку на белую рубашку, читал стихи в поэтической композиции. Режиссер прошел за кулисы и пригласил этого большеголового, скуластого юношу в труппу своего театра. Юношей был Шукур Бурханов, он впоследствии стал выдающимся артистом. Режиссера звали Маннон Уйгур — выдающийся узбекский режиссер. Завтра (11.10.2013) ему исполняется 116 лет со дня рождения. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Kuni bizga qolgan bayroq.

Бу воқеани айтиб берсамми, йўқми ё тарихий обидаларимизга ҳурматимиз катта, осори атиқаларимизни ниҳоятда эъзозлаймиз деганимиз билан аслида аҳволимиз шундай деб ўкиниб юравериш керакми деган иштибоҳларга бораман. Йўқ, айтмасам бўлмас экан, энди фойдаси йўқдир, лекин кўпчилик билиб қўйгани яхши. Кейин, яна балки, шояд деган умидлар ҳам тарк этмайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Qizilsu» jurnali,2013 yil 2-soni).

Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бир неча кун аввал Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун эса шоирнинг «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сонида босилган шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз.Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Suv ostidagi gulzor. Faxriyor haqida radiosuhbat & «Geometrik bahor» kitobi

Фахриёр анъанавий шеър шаклу равишларини яхши ўзлаштирган, руҳиятига, сайқалига етган миллий оҳангларни чуқур ҳис қилган ҳолда айрича тафаккур ифодалари, аниқ-таниқ ташбеҳлардан мажоз яратади. Шу маънода у ўз йўли, ўз фикрлаш тарзини ойдин яратган шоир; бу ойдинликда узоқлар кўринади, тикилиб қараганда янги фикр манзаралари бўй кўрсатади. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Moybuloq» jurnali,2012, 4-son).

Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий журналларда эълон қилинди. Биз бугун Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида босилган шеърлари билан таништирамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири Ёлқин Азизи уйғурчага табдил этган. «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сони ва «Торим» журналининг 2013 йил 5-сонида босилган шеърларни ҳам тез орада сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Faxriddin Nizom. O‘zbek ko‘cha madaniyati zarari haqida qachon gapiramiz?

Бир Интернет нашри шу йил март ойи бошида “Ҳарлем Шейк” клипи ҳаммаёқни босиб кетган, ўзимизнинг ёшлар ҳам қийшанглаб ҳар қадамда унга ўйинга тушиб кетган пайтда саволларга жавоб беришни сўраб мурожаат қилган эди. Негадир у чоп этилмай қолиб кетди. Унда кино саноатининг бугунги аҳволи ҳақида ҳам гаплар бўлгани учун Кино саройи сайтига қўйишга журъат қилдим. Кейин Хуршид ака саҳифасига юбордим. Davomini o'qish
Faxriyor. She’rlar.

Фахриёр (Фахриддин Низомов) 50 ёшга тўлди. Чин дилдан қутлаймиз.
Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти, Хатирчи туманидаги Сангижумон қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1988). «Дарднинг шакли» (1987), «Аёлғу» (2000), «Геометрик баҳор» (2004) шеърий тўпламлари, «Янгиланиш анъаналари» (1988) публицистик мақолалар тўплами нашр этилган. Унинг таржимасида Т. Уинтер (Абдулҳаким Мурод)нинг «21-асрда ислом: постмодерн дунёда қиблани топиш» (2001) диний-фалсафий китоби нашр этилган. Davomini o'qish
