Бугунги саҳифамизда истеъдодли ёш шоир Жонтемирнинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Ibrohim Haqqul. Ishq, dard va isyon shoiri & Avaz O’tar. Saylanma
Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига
Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish
O‘lmas Umarbekov. Fotima va Zuhra. Audiokitob & Qizimga maktublar & Omon Muxtor. Daraxtlar parvozi
У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак… Davomini o'qish
Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari
Машҳур нутқнинг 30 йиллигига
Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Yangi she’rlar
Лабларингиз титроғи ичра бир сўз томар ашк каби аччиқ: билардим… нигоҳим сатҳида сузар балиқлар. Балиқларки, қайғудан ярқирар тангачалари. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Qo’noq & Luqmon Bo’rixon «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida & Bayram Ali. «Qor odami» yoxud siz nega bezovtasiz?
Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб қоларди… Davomini o'qish
Olim Toshboyev. Yujin Skayler saidazimlarni nega so’kadi?!
“O`zbekiston” нашриёти хайрли бир ишга бош қўшди – XIX асрнинг нодир тарихий манбаларидан бири, америкалик тадқиқотчи, дипломат ва сайёҳ Южин Скайлернинг 1876 йилда Лондонда нашр этилган “Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат қайдлари” асарини тарихчи олим, доцент Зокиржон Саидбобоев таржимасида чоп этди. Davomini o'qish
Alisher Fayzullayev. Yobondagi bola
Бола онасини жуда-жуда яхши кўрарди. Унинг сокин, майин ва меҳрибон табассумини кўрганда қиқирлаб кулиб юборарди. Шунда онаси унинг бошини силаб, кенг пешонасидан ўпиб қўяр, бола ўзини иссиқ қучоқда кўрарди. Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. Yangi she’rlar
Уни Тошкентда учратдим. Ўта нозик кўнгли ва синиқ чеҳраси билан хотирамга муҳрланди. Ана шундан кейин шеърларини жиддий, синчиклаб ўқийдиган, ўзимча таҳлил қиладиган бўлдим (Жонтемирнинг Ой. Нур. Изтироб. (Кузатувлар)» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Qozoqboy Yo’ldoshev hayotidan bo’lganu bo’lmagan hangomalar
Саҳифа таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг 70 йиллигига бағишланади
Қозоқбой аканинг фақат ўзигагина хос, қизиқ-қизиқ одатлариям бор. Бундай қарасанг, қаҳри жуда қаттиқдай. Аммо бир ажаб, фавқулодда самимий шумликлариям борки, буни сиз юқоридаги таништирувидан сездингиз чоғи… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. «To’g’rilik to’nini kiygil…» & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish
Adabiyot — shaxsiyat va san’at ko’zgusi. Ibrohim Haqqul bilan suhbat
Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Ўзликни қатағон этиш, шундоқ ҳам кучсизланиб қолган миллат ҳисларни емириб, диний-ирфоний эътиқоднинг илдизига болта уришини биринчилардан бўлиб Фитрат домла англаб етган. Чўлпон ва Қодирийнинг дунёқараши шу нуқтада бирлашиб, халқни “эрк эртаклари”га алданмасликка чорловчи Овоз вазифасини ўтаган. Фитрат, Чўлпон, Қодирийни жисман маҳв этиш аслида, ана шу муаззам Овозни ўчириш ва адабиётдаги интиқом йўналишини бутунлай бошқа томонга буриб юбориш эди. Davomini o'qish
