Аввалига ҳеч нима эшитмадим, кейин эса аҳмоққа ўхшаб уларга қулоқ тутдим. Собиқ курсдошларим бундан ўн йил олдин бизга дарс берган профессор Обидов ҳақида хотира китоб ёзиш тўғрисида маслаҳатлашишарди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Nazar Eshonqul. O’zini o’zi isloh qilish — najot yo’li & Jabbor Eshonqul. Ibrohim akaning haqiqatlari
Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Иброҳим Ҳаққул ўз фикрларини ва қарашларини ошкора билдирадиган, менталитетимизга хос бўлган андишабозликдан бир қарич устунда турадиган 70-йиллар авлодига мансуб. Бу авлод адабиётда ҳам, маънавий-ижтимоий масалаларда ўзларининг қарашларини ва фикрларини журъат ҳамда жасорат билан ҳимоя қилди, ўзларининг хулосаларини маълум маънода ижтимоий фикрларга айлантира олди. Шахсан мен бу авлоднинг шу фазилатига – журъатига, якдиллигига, қатъиятлилигига ҳавас билан қарайман. Улар ўзларининг авлод эканини ана шу якдиллиги билан исботлаб беришди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (2).
Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680 ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 622 йиллиги олдидан
Тасодифми ёки маросим шарофатими, худди ўша куни Амир Темур ҳузуридан ёш меҳмонга, Гавҳаршодбегимга ва уғруқдаги маликаларга тенги йўқ тортиқлар билан чақалоқнинг тоғаси – эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган Муҳаммад Сўфи тархон етиб келди. У совғалар билан баробар Амир Темур мактубини Сароймулкхонимга топширди. Соҳибқирон ўз мактубида туғилган набирасига Муҳаммад Тарағай деб ном қўйганини, Аллоҳдан куну тун унга омонлик тилаётганини маълум қилган эди.
Davomini o'qish
Abduqaodir Hayitmetov. Ibrohim Haqqul & Naim Karimov. Ibrohim Haqqul fenomeni & Baxtiyor Nazarov. O’zbek adabiyotshunosligining zabardast namoyandasi
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Иброҳим Ҳаққул ўтган асрнинг 70-йилларида ёрқин асарлари билан кўзга кўрина бошлаган навқирон авлоднинг, янги адабий даврнинг, ўзгара бошлаган муҳитнинг меҳварида бўлди. Ўзи ана шу муҳит шароитида шаклланди, тарбия топди ва вояга етди. Айни вақтда принципиал қарашлари, мақола ва китобларида илгари сурган фикрлари билан шу авлод ижодининг эстетик принципларининг барқарорлана борувига ва ҳатто шу тенгқур шоир-ёзувчиларнинг шахс ва инсон сифатида қарор топишига таъсир кўрсатди. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Yoniq deraza & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ziyoli
Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Деразаларимиз рўбарў: биримизники кўчанинг бериги бетида, биримизники нариги томонда. Кечалари ўқтин-ўқтин ўша ёққа кўз тушади. Деразада шуъла кўринса, кўнгилга бир илиқлик киради. Чироқ ёниқ, демак, домла уйда. Ишлаяпти. Домла уйдалик чоғлари тун-алламаҳалда ҳам, субҳи козибда ҳам чироғи ёниқ бўлади.
Davomini o'qish
Gulhayo Anorova. She’rlar
Бугунги саҳифамизда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган шоира қизим Гулҳаё Анорова шеърларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Bahramandlik & Shukur Xolmirzayev. Komil inson yo’lida
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Таниқли адабиётшунос ва навоийшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги арафасида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган тўпламга кирган айрим мақолаларни сизларга тақдим этишни режалаштирдик. Бугунги саҳифамизда икки забардаст устозимизнинг олим ҳақидаги мақолаларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Chin olim yostug’in toshdin yaratdi. Ibrohim Haqqul bilan suhbat & Kun.uz muxbiri bilan videosuhbat
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Биласизми, зоҳиран оддий, содда кўринган фактларни бадиий тахайюл кўмаги ила умумлаштира билиш илмга қанот бағишлайди, илм билан санъатнинг кучини бирлаштиради. Ана шунда тадқиқотчи-олим ўзини адабий факт ва далиллардан образ яратувчи санъаткордай ҳис этади. Мен эса адабиётшунос диди ўткир, савияси баланд, заҳматкаш, бугун эришган муваффақиятини эртага ихтиёрий тарзда эсдан чиқарадиган бир санъаткор бўлишини орзу қиламан. Davomini o'qish
Akmal Jumamurodov. Omonulla Madayev deganlari shu
46-автобуснинг орқа ўриндиғида ойнага бош суяб, Кўкчадан ўтиб Гулзорга, аниқроғи, Дегрезга – устоз билан суҳбат қургани бораяпман. Хаёлимда домла мени кўриши билан “Акмал!” деб кўзлари чақнаб кетадигандек. Қувончдан теримга сиғмай гоҳо кулиб қўяман… Davomini o'qish
Bayram Ali. «Siz yoqqansiz menga hamisha…»
Уни шифохонага эндигина жойлашган кунларимда, ёлғиз ўзим банд этган палатамнинг эшигини қоқишга тараддудланиб турган пайти илк марта учратгандим. Ўшанда орқа тарафдан етиб келиб тамоқ қирар эканман, у мен томонга ўгрилди-ю, хижолатдан дув қизарди… Davomini o'qish
Gulrux Xudoyorova. She’rlar
Юртимизга баҳор кириб келди. Шеърият майдонига кириб келаётган ёш шоир ҳам баҳор нафаси билан кириб келиши, адабиёт иқлимида ўзгаришлар олиб кириши керак. Гулрух Худоёрованинг «Қайғу билан бахт орасида» ёзилган шеърларида қишнинг даласини нафаси билан илитаётган эрта баҳор нафасини илғагандай блдим. Юрагимни яшнатган шеърларни ёш шоирага қаратилган энг эгу истаклар ила тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. “Goʻroʻgʻli yoxud Hayot suvi” romanidan parcha
Таниқли адиб Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли» романининг журнал варианти бундан бир неча йил аввал эълон қилинган эди. Яқинда романнинг тўлиқ матни “Гўрўғли ёхуд Ҳаёт суви” (яна бир номи “Лаҳад”)номи билан нашр этилди. Қуйида ушбу романдан парчалар ўқийсиз. Davomini o'qish
