Anton Chexov. Ayollik baxti & Uch pyesa: Chayka. Olchazor. Vanya tog’a & Anton Chexov: Yozuvchi monologi

Ashampoo_Snap_2017.01.25_16h53m27s_003_.png29 январ — Антон Павлович Чехов туғилган кун

   Антон Павлович Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди … Davomini o'qish

Rauf Parfi. Ikki kitob & Ona Turkiston. Videofilm & Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’chalarda to’kilgan umr

Ashampoo_Snap_2017.01.17_18h30m11s_003_.pngБугун устоз Рауф Парфий муножотларини зикр қиларкан, сатрларида мустажо бўлган яна бир ҳикматни англагандаймиз: шоир шуури ва руҳиятида катта бир Иймон дарахти ҳам яшнаб, яшаб ўтган экан. Бу Собир Дарахт томирлари эса тасаввуфона эътиқод маҳзанларидан бот-бот сув ичиб турганлигини англаймиз ва беихтиёр қувониб кетамиз… Davomini o'qish

Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.24_22h33m38s_002_.png    Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot

Ashampoo_Snap_2017.01.23_00h17m01s_004_.png    Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar & Ikki she’riy kitob: Uzlat & Tahajjud

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_a.png   Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_b.png26 январ  — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун

   Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб   адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман;  Davomini o'qish

Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra

Ashampoo_Snap_2016.11.16_00h27m25s_022_.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун

    Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish

Husayn Baydemir: O’zbekistonning norasmiy madaniyat elchisiman

Ashampoo_Snap_2017.01.11_16h55m46s_001_.png     Домлам саволининг ортидан, “Яхши, қайси соҳада иш қилмокчисан? Туркманистонми, Ўзбекистонми, Қирғизистонми, Қозоғистонми ва ҳоказо?” дея сўради. Дарҳол мен яна ҳеч иккиланмай “Ўзбекистон” дедим. Бунинг бир неча сабаби бор эди. Авваломбор Ўзбекистон мустақилликка эришган туркий жумҳуриятлар ичида энг гавжуми эди. Ундан ташқари Темурийлар салтанатининг бир давомчиси мартабасида эди. Ўрта Осиёдаги тарихий шаҳарларнинг деярли аксарияти Ўзбекистон худудида жойлашган. Ўзбек- чиғатой лаҳжаси, ўзбек адабиёти ҳам муҳташам чиғатой адабиётининг бир давомчиси эди. Аҳвол бундай экан, тараддудга ўрин қоладими? Davomini o'qish

Xalilulloh Xaliliy. Ruboiylar

Ashampoo_Snap_2016.12.17_00h16m58s_001_.png   Халилуллоҳ Халилий  50–йилларда Муҳаммад Зоҳиршоҳ ҳукумати даврида Афғонистоннинг Саудия Арабистони ва Ироқдаги элчиси бўлди. Айни шу йиллари Ватандан жудолик унинг юрагида шеърият ҳавасини уйғотди… Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Yakkasuv & Paxmoq. Qissa va hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.01.12_21h17m06s_001_.png     Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган бўларди. Аммо бу сафар ўзини қора тортиб келган жўраларини таажжуб тўрига чирмаб, одатдагидек, “наъра” тортмади, қўлларини мушт қилиб сўкинмади, пайкал четидаги ариқ бўйига, ўрик кўланкаси остига чўка-чўка, гўё энди кўраётгандек, уларга бошдан-оёқ бир-бир назар ташларкан, худди кўпни кўрган катта полвонлардек, ўта босиқлик билан “ҳим-м” деб қўйди. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish