Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus

0_1496b3_a5974a15_orig.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги

   70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Oskar Uayld. Ikki ertak-hikoya: Xudbin pahlavon & Baxtiyor shahzoda

Ashampoo_Snap_2017.11.30_23h42m21s_001_.png   Кўркам боғлари билан машҳур бир шаҳарда фақат бир кишининггина боғи кўкармайди, унда қиш ва муз ҳукмрон. Боғнинг эгаси Паҳлавон ҳайрон: ҳамманинг боғига қишдан сўнг баҳор келади, уникида эса… абадий қаҳратон. Жумбоқнинг сири нимада?.. Davomini o'qish

Yahyo Tog’a. Bolalik hidi. Esse & Tasalli. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2017.03.26_23h03m11s_002_.png     Шоир Яҳё Тоғани 60 ёши билан самимий қутлаймиз

Гап улуғ қавмнинг фахру ифтихори, икки асрнинг оташин шоири Усмон Азимовнинг адабий-бадиий, шеърий маҳорати-ю маҳобати ҳақида… Менинг эса тилим лол. Шу боис ота юртимга “ўтлаб” қўяқолдим. Қолаверса, отамдан ошириб бир нарса дейишим мушкул: Бошларинг тошдан бўлсин… Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Tanlangan asarlar & Nilufar Namozova. Dunyodan xabardor ma’rifatparvar

Ashampoo_Snap_2016.12.31_00h41m18s_001_.png19 январ — Жадидлик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

   “Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари ким эди? Бу саволга жавоб бермак учун газета саҳифалари эмас, жилдларча китоб ёзмоқ керак бўладур”, деб ёзган эди маърифатпарварнинг сафдошларидан бири Садриддин Айний. Ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ Беҳбудий ҳақида бир неча асарлар яратилди. Жумладан, Саидризо Ализода, Садриддин ­Айний, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмуд, Абдулҳамид Азамат, Абулқосим ­Азимий, Лазиз Азиззода ва Завқий сингари зиёлиларнинг мақолалари, хотиралари эълон қилинди. Биргина Ҳожи Муиннинг “Меҳнаткашлар товуши”, “Туркистон”, “Зарафшон” газеталари ва “Учқун” журналида мақола ва очерклари чоп этилди. Уларда алломанинг шахсиятига доир кузатишлар холис ифодасини топган. Davomini o'qish

Xayriddin Sultonov. Bir oqshom ertagi

Ashampoo_Snap_2017.01.04_21h44m25s_001_.png18 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган кун  

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаваротдан эса «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?» дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» деб бақиришади. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. So‘g‘dlar «tost» aytishganmi? yoki bir «adabiy tadbirkorlik» haqida (2009)

Ashampoo_Snap_2017.08.29_14h40m42s_002_.png     Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб юрганимда бирдан омадим чопиб қолди. Навоий кўчасидаги расталардан бирида ҳажми 25 босма табоқдан ортиқ катта китобга кўзим тушиб қолди… Davomini o'qish

Vadim Murodxonov. Ikki hikoya

Mas’Ashampoo_Snap_2017.01.04_22h47m17s_003_.png16 январ – Ёзувчи Вадим Муродхоновнинг таваллуд топган куни

    Журналхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган Вадим Муродхоновнинг икки ҳикояси ҳам ўзига хос, дастлаб рус китобхонлари сазовор бўлган. Унинг “Уйга қайтиш”(“Приближение к дому”) ҳикояси, бир қарашда, олис юртдан уйига қайтган Темурнинг ички кечинмаларига бағишлангандай. Иккинчи – “Андрей Яновскийнинг бир неча ҳаёти” (“Несколько жизней Андрея Яновского”) ҳикоясида эса ижодкорнинг руҳий олами қаламга олинади… Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi: Adabiyotimiz Navoiy qanoti ostida birlashsin…»

007   Интернет имкониятларидан фойдаланиб, уйғур ва ўзбек адабий алоқаларини ривожлантириш мумкин. Чунки, интернет бугунги кунда энг қулай восита бўлиб, бир зумда дунёнинг исталган нуқтасидаги киши билан боғланиш имконияти мавжуд. Бу имкониятдан фойдаланиб, икки халқ адиб ва олимлари ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш лозим… Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Yangi g’azallar & Asqar Mahkam. Oq kitob & Odil Ikrom. Hayrat va zavq odami

<Ashampoo_Snap_2017.01.13_18h14m14s_001_.png     Бир донишманд шоирнинг гапини бизга кўп такрорлардингиз: Яъни,чинакам гўзалликни кўрганда, завқу ҳайратдан беихтиёр қарсак чалиб юбормаган одам – одам эмас! Умрингиз давомида Сиз кўнгил аҳлига армуғон этган ирфоний ҳодисалардан завқланиш ва ҳайратланиш билан бирга, Тожикистондаги айни пайтдаги ўзбек адабий муҳитида қарийб унутилаёзган удумга риоя қилган ҳолда, Сиз билан ҳақли равишда фахрланаман!. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar va kitoblar & Orziqul Ergash. Sharif shahar shoiri

0_14cd2b_de8d63ae_orig.png    Ўтган йилнинг сўнгги ойида Бухорода таниқли шоир, таржимон ва тасаввуфшунос Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шу муносабат билан шоир ҳақидаги хотира ва ёдномалардан тузилган «Шариф шаҳар шоири» номли китоб нашр этилди. Биз кейинги саҳифаларимизда ушбу тўпламдаги ёдномалар билан таништириб боришни режалаштирдик. Бугун эса таваллуд куни нишонланаётган ва (нашр этилган тўплам ҳам айнан унинг ёдномасининг номи билан аталган) ёзувчи жўрам Орзиқул Эргашнинг Садриддин Салим Бухорий ҳақидаги эсдаликларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Shohsanam. Qissa. Uchinchi parcha

Ashampoo_Snap_2017.01.07_21h54m36s_002_b.png 14 январ — Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун

Ёзувчи Орзиқул Эргашнинг икки қиссаси: «Олис юлдузлар»,»Шоҳсанам» (қайта ишланган нусхаси) ва ҳикоялари жамланган янгми китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Ёзувчи туғилган куни арафасида сизга қайта ишланган, инсонни гўзаллаштирадиган, кучли қиладиган азалий муҳаббат туйғуси билан йўғрилган қиссани тақдим этишни бошладик. Davomini o'qish