Teodor Drayzer. Erk

04527 август — Машҳур ёзувчи Теодор Драйзер таваллудининг 145 йиллиги

    Тонг оҳиста ёришиб келяпти. Бинонинг ташқи тарафини кўркам қилиб кўрсатувчи баланд деразадан қаршидаги боғ кўзга ташланади: пурвиқор тераклар сафи тонгги туман ичида. Ётоқ деразасидан ҳам боғнинг бир чеккаси кўриниб турибди. Лекин саҳармардондан уйғонган мистер Хеймекер катта деразага яқин дарахтлар ва улар ортидаги мўъжазгина кўлни томоша қилиш учун даҳлизни кесиб ўтиб, меҳмонхонага кирди. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella

021      Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулф­бузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish

Alisher Navoiyning 575 yilligiga bag’ishlangan al`bom-katalog Moskvada nashr etildi

007    Москвада Алишер Усмоновнинг «Санъат,фан ва спорт» жамғармаси ҳомийлигида «Иностранка» нашриёти томонидан буюк ўзбек шоири, мутаффакири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган ва «Алишер Навоийнинг Москва жамғармаларидаги қўлёзма ва литографик нашрлари» деб номланган альбом-каталог нашр этилди (Саҳифамизда альбом-каталог билан танишишингиз мумкин) Davomini o'qish

Olim Otaxon. Qarovsiz uy

057     Ўғлим айтган уй мактабдан берироқда, ташландиқ майдон кунжагидаги жин кўчанинг оғзида бўлиб, маҳаллада отнинг қашқасидек барчага маълум эди. Бу уй ҳақида шунчалик ғаройиб миш-мишлар юрар эди-ки, қайси бирига ишонишингни ҳам билмайсан киши. Эсимда, болалигимизда қош қорайган маҳал шу майдон олдидан юрагимизни ҳовучлаб ўтардик… Davomini o'qish

Navoiy va bugungi avlod (Navoiyshunos olim Aftondil Erkinov bilan suhbat)

575     Навоийни англаш масаласи ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда. Беш аср аввалги тил ва ғояларни технологик тараққиёт асрида яшаётган бугунги кун кишисига етказиш осон эмас. Ҳозирги кўпгина дарсликларда шоир ижодидан маълум бир парча берилади-да, сўнг саҳифанинг ярмида мураккаб сўзларнинг луғати келтирилади. Буни ўқувчини матнга яқинлаштириш учун интилиш сифатида қабул қилиш мумкин. Аммо бутун дунёдаги жадал технологик тараққиёт замони ҳамма халқларни ўз мумтоз адабиётларидан бироз бўлса ҳам узоқлаштирмоқда. Davomini o'qish

Bahrom Normurod. She’rlar

081     Баҳром Нормуродов 1981 йилда Сурхондарё вилоятининг Жаръқўрғон туманида туғилган. Термиз давлат университетининг филология факултетида бакалавр ва магистр босқичлари таҳсилини олган. «Туркистон» газетасида, вилоят телевидениесида, Термиз давлат университетида фаолият кўрсатган. Шеърлари вилоят ва ресмублика матбуотида босилган Davomini o'qish

Fikrlash azobi (Shoir Mirpo’lat Mirzo bilan suhbat) & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

0920 август — шоир Мирпўлат Мирзо таваллуд топган кун

Айрим ижодкор дўстларимиз ҳаётда бошқа миллат шоирларига, асосан Ғарб ижодкорларига тақлид қилишади. Ижодкор ҳаётини узлатда, ёлғизликда ёки аллақандай эҳтирослар оғушида тасаввур этишади. Шундай бўлиши мумкиндир. Лекин бизнинг миллий менталитетимиз сал бошқачароқ. Бу мағзи жуда тўқ ва чуқур Шарқ менталитети. Davomini o'qish

Ja’far Muhammad. Jomiy falsafiy merosi va Yevropa.

07718 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун

   Улуғ шоир ва мутафаккир Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳаёти, адабий-бадиий ва фалсафий-ирфоний мероси Европа мамлакатларининг шарқшунос олимлари ва адибларининг диққат-эътиборини доимо ўзига жалб этиб келган. Бу борада айниқса йирик шарқшунос ва исломшунос олимлар – Ҳ.Массе, А.Арберри, Э.Браун, Е.Э.Бертельс, А.Шиммель, У.Читтик, Я. Ришар, Н.Ҳирр ва бошқалар қимматли тадқиқотлар яратганлар. Davomini o'qish