
Таржимонлик сабоғини таржима адабиётидан, асосан, Усмон Носир ва устоз Эркин Воҳидовнинг маҳорат мактабидан олганман (Мирзо Кенжабек билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Таржимонлик сабоғини таржима адабиётидан, асосан, Усмон Носир ва устоз Эркин Воҳидовнинг маҳорат мактабидан олганман (Мирзо Кенжабек билан суҳбатдан). Davomini o'qish
26 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймизТасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish
«Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish
Мен интернет тизимида мунтазам кузатиб борадиган сайтлардан бири таниқли адабиётшунос олим ва мутаржим Маҳмуджон Йўлдошевнинг веб-саҳифасидир. Унинг саҳифаларида эълон қилинган турк ва жаҳон адабиёти намуналари таржимаси билан таништириб бормоқдамиз. Бугун сизга турк шоири Шукри Сунай Оқин шеърлари таржимасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
25 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймизОтамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish
Сўнгги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Бобурнома”нинг биринчи босқич таҳрири 1528 йил май ойида ёзила бошлаб, унинг асосий қисми ўша йилнинг декабрь ойида ниҳоясига етган. Асар ўша давргача, яъни 1493 йилдан 1528 йил декабри воқеаларигача йилларни тўлиқ ўз ичига олган ҳолда пухта режа асосида бор ерида муаллиф кундаликларидаги қайдлар, йўқ жойида Бобурнинг кучли хотирасига суяниб битилган. “Бобурнома”да ёзилишича, Бобур ёзилиб турган бу асаридан нусха кўчиртириб, уни 1529 йилнинг 4 мартидаёқ Кобулга, аниқроғи ўша йилнинг 3 февралида Ҳиндистондан Бобур ёнидан ўз юрти Самарқанд сари йўлга чиқиб, Кобул шаҳрида тўхтаган Хожа Калон Хожа Яҳё набираси учун юборган.. Davomini o'qish
Ҳозир планшетингдан фойдаланаётган кезларинг сенга амалда асқотиб қоладиган биттагина маслаҳат бермоқчиман. Мен бу маслаҳатни сенга мияси айниган қарияга ўхшаб кўринишдан чўчиётганим учун бераётганим йўқ. Мен, ахир, ўзим ҳам ундан фойдаланаман. Ҳар ҳолда, сенга инсонлар билан инсонлар, одамлар билан ҳайвонлар ўртасидаги шаҳвоний ўйинларни намойиш этувчи юзлаб порнографик сайтларга эътиборингни қаратмасликни маслаҳат бера оламан. Ишқий муносабатлар бунақанги хийла бир зайлдаги ҳаракатлардан иборатлигига ишонма! Бундай саҳналар сени ҳаётдаги мавжуд қизлар олдига бориб танишишдан кўра, атайлаб уйда тутиб туриш учун ўйлаб чиқарилган. Davomini o'qish
Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида, опаси Хонзодабегим ва жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish
Ҳалима Аҳмад бир неча йил аввал Ибодат Ражабованинг «Тафаккур» журналида босилган туркуми олдидан берилган мухтасар сўзбошида шундай ёзган эди: (Шоира) сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Бу шеърларни ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Сеҳрланасиз ва шеърдан топган янги манзараларингиз ичида яшагингиз келади… Davomini o'qish
“Мажолиси сабъа ” рисоласи Жаяолиддин Румийнинг жума маърузалари асосида яратилган бўлиб, у Мавлононинг устози Шамс Табризий билан учрашмасидан аввал шогирди Ҳусомиддин Чалабий ёки ўғли Султон Валад тарафидан ёзиб олинган, дея тахмин қилинади. Davomini o'qish
Асар, гарчи, анъанавий ҳамду наътдан дебоча олган эса-да, унинг мағзи ана шу томчи ва унинг ҳаракатида яширин каби туюлди менга. Чунки теранроқ ўйлаб қарасак, бани башар борки, пайғамбардан бандагача, шоҳдан фуқарогача, барча-барчамиз ўша томчига ўхшаймиз. Денгиз эса Яратгувчимиз. Davomini o'qish
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Davomini o'qish