Muhammad Salom. Amal havosi

Муҳаммад Салом. Амал ҳавоси. Роман.Тошкент: «Tafakkur» нашриёти, 2014, 272 бет. / Muhammad Salom. Amal havosi. Roman.Toshkent: «Tafakkur» nashriyoti, 2014, 272 bet.
Бир сабаб бўлди-ю, ўтган йили “Мувозанат”ни кўздан кечиришимга тўғри келди. Ўшанда асарнинг жуда керакли ўринлари қисқарганидан кўнглим ўксиди. Ўйга толдим ва қатъий қарорга келдим: ҳур мамлакатим аҳли бу китобни тўлалигича ўқишлари, ўша давр ва одамлар хусусида маълум бир тушунчага эга бўлишлари зарур. Шу маънода асарни тўлдириб, баъзи таҳрирлар асосида, “Амал ҳавоси” номида азиз китобхонга ҳавола этишни лозим топдим. Davomini o'qish
Mashhur turk yozuvchisi Yashar Kamol vafot etdi
Туркиянинг энг таниқли ёзувчиларидан бири Яшар Камол (Yaşar Kemal) 92 ёшида Истанбулдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Шифокорларга кўра, атоқли адибнинг ўлимига юрак хасталиги ва нафас етишмаслиги сабаб бўлган. «Мен инсонларга зулм қиладиганлар ва уларни эзувчиларга қаршиман. Кимки одамларнинг бахтига ғов бўлса, мен уларга асарларим ва бутун ҳаётим билан қарши чиқаман», деб айтган эди Яшар Камол.
Адибнинг «Илонни ўлдирсалар» («Yılanı Öldürseler») романини тақдим этиш билан Яратгандан буюк адибни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Zulfiya. Jahon she’riyatidan tarjimalar

Ардоқли шоира Зулфияхоним ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берди. У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрнини топди. Сизга тақдим этилаётган таржималар шоиранинг мутаржимлик санъати уммонидан бир томчи холос. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Vafo. Doston
Соғинганда излаб бир нишон
Қабринг томон мен оламан йўл.
Келтирардинг менга бир замон,
Энди ҳар чоғ мен элтаман гул. Davomini o'qish
Naim Karimov. Ikki chashma (Hamid Olimjon va Zulfiya)

Билмадим, жаҳон адабиёти тарихида Ҳамид Олимжон билан Зулфияга қадар ҳам икки шоирнинг севги ва муҳаббатига асосланган бошқа оила бўлганмикин?.. Агар бўлмаган бўлса, шундай ғаройиб анъанани бизнинг икки машҳур ватандошимиз Ҳамид Олимжон билан Зулфия бошлаб берганлар. Davomini o'qish
O’roz Haydar she’rlari ozarbayjon tilida

Озарбайжоннинг Bizim.İnfo сайти таниқли ўзбек шоири Ўроз Ҳайдар шеърларидан қилинган таржималарни ўз ўқувчиларига тақдим этди. Биз ҳам мамнуният билан (таржимоннинг кимлиги кўрсатилмаганидан афсусда) ушбу таржималарни саҳифамиз ўқувчилари диққатига ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Zulfiya. Jur’atli qizg’aldoq & Qutlibeka. E’tiqodim Haqiqat,Haqdir!

Бугунгидай эсимда: соддагина қишлоқ қизи рўпарамга дадил келиб ўтирди. Саволларимга жонли-жонли жавоб қайтарди. Бутун суҳбат давомида кўзимга тик қараб ўтирди. Унинг менга қолдириб кетган шеърлари ҳам эсимда бор. Биз бу туркумни ўша ойда тайёрланаётган сондаёқ эълон қилганмиз. Бу шеърлар «Қуёшнинг ҳарорати оз туюлиб, ғўзага ўз қалбини иккинчи қуёш қилиб тутқазмоқчи» бўлган пахтакор келинойижон, «Болалиги, йигитлиги, кексалиги ерда қолган» деҳқон ота ҳақидаги шеърлар эди. Davomini o'qish
Oydin Hojiyeva. Malikaday ulug’vor, onaday mehrli (Zulfiya haqida xoiralar)
Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Porlockdan kelgan odam

Қишлоқнинг бир четида кимдир аксирса, нариги тарафидагилар эшитадиган, эшитибгина қолмасдан, паб айвонида пивохўрлик қилаётган шинавандалар бу аксириқ эгаси ким эканини бехато айтиб бера оладиган чоғроққина ва бегоналар деярли йўламайдиган овлоқ бир манзил эди у вақтлар бу Porlock деганлари. Йиллар кечса-да, ҳеч бир янгилик йўламайдиган шу қўрғонда чориғини судраб, бир маромда умргузаронлик қилаётганлар орасида ё Жон ва ё Олдус Вебстер исмли кўримсизгина маҳаллий майда тужжор ҳам бор эди. Davomini o'qish
Mengziyo Safarov. Tog’larda gulxan yonadi

Менгзиё Сафаров яратган асарлар кишиларнинг қалбини ҳаётсеварлик иштиёқи билан тўлдиради, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини ўстиради, инсонларни ўзаро ҳамкорлик ва биродарликка ундайди. Ёшларни улуғвор орзу-умидлар, мусаффо туйғулар билан ошна этади, юксак идеаллар йўлига чорлайди, юрт, табиат, тарих ҳақида беқиёс билимлар билан қуроллантиради. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Dil siniqlari
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти шоира Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобини нашр этди. Китобга сўзбоши битган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева тўпламдаги шеърлар ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади:»Тўртликлар ёзиш яшаб ўтган азиз аждодларимизда ҳам, бизда ҳам, биздан кейин келаётган қалам аҳлида ҳам содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижодий жараён. Аммо Гулноз ўз тўртликларига ноёб сарлавҳа топибди. “Дил синиқлари”. Ҳақиқатан ҳам бир биллур қадаҳ синса, унинг камёблиги ҳар бир парча синиғида, ҳар бир қиррасида ярқираб акс этиб туради…» Davomini o'qish

