3 июль – Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат таваллуд топган кун
Бугун сиз ўқийдиган интервьюни роппа-роса 13 йил аввал Нусрат ака ўз-ўзидан олган эди. Албатта, 60 ёшлик йигит билан етмиш учга тўлган мўйсафиднинг ўртасида катта фарқ бор. Айтмоқчиманки, мабода Нусрат ака яна ўзидан интервью олишни ўйласа,ўртада мутлақо бошқача суҳбат бўлиши табиий. Яна ишончим борки, бўлажак суҳбатда ўтган 13 йиллик вақт давомида ёзган асарлари маъноси, хусусан, устоз Асқад Мухторга бағишланган асардаги айтилган ҳикматларга тенг қувватли маъно намоён бўлади. Қолаверса, ўша йиллар Нусрат акани жиғибийрон қилган кўп муаммоларга ўрганиб, аниқроғи кўникиб ҳам қолдик.
Муборак ёшга тўлган Нусрат акани барча қадрдон дўстлари, укалари ва шогирдлари номидан чин юракдан табриклаб,Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз. Davomini o'qish











