
Эшқобил Шукур — икки давр шоири. Мустабид тузум мутелигига эгилмаган, бир куни «ёнган юрагимни табриклар йўллар», дея умидда бўлган, мустақиллик йилларида «Кўнгилга хуш келдинг, эй субҳи саҳар, уйғот, ухлаб ётган томирларимни», дея руҳий озодлик, қалб мустақиллигини бадиий талқин этган куйчи. Унинг шеърларига қадимий оҳанглар ўз ҳолича ҳам, соддалик билан ҳам сингдирилмайди. Гўё унинг шеърлари рассом чизолмайдиган манзараларга ўхшайди. Davomini o'qish

Дилфуза Комилова бу мавзуни ёритар экан,назаримизни аниқ муаллифлар ва китобларга қаратади ва жуда кўпчилигимизни анчадан буён қийнаб келаётган бу муаммо оддий муаммо эмас,бу миллий маънавиятимизга катта хавф солиши,солаётганини айтиб бизни фикрлашга, баҳслашишга,керак бўлса,миллий маънавиятимизни,бобомерос ахлоқий қадриятларимизни ҳимоя қилишга чорлайди. 
Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.





