Erkin Vohidov. Teran daryo sokin oqar…

01225-октябрь —  Устоз Нажмиддин Комилов туғилган кун!

Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Geometrik shoir yoxud avlodining avangard ijodkori ijodiga chizgilar & Faxriyor «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida (2018)

9цц 5-октябр Шоир Фахриёр туғилган кун. Укажўрамнинг умри узоқ бўлсин!

Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish

“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)

Ashampoo_Snap_2017.09.23_16h03m09s_002_.png87  йил аввал — 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

  Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб  фитнаи қаттол тузуми  ундан-да ваҳшийроқ  қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб  жадидчилар  бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish

Qonli oktabr… Xurshid Davron va Eshqobil Shukurning Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazida suhbati (2024)

434-октябрь. 1938-йил. Ўзбек халқи тарихига энг қайғули ва қонли кун сифатида муҳрланган сана. 86 йил муқаддам миллат гуллари, халқ фидоийлари, маърифат тарафдорлари жисман йўқ қилинган кун… Davomini o'qish

Sergey Yesenin. She’rlar & Fors taronalari & Qora odam

Ashampoo_Snap_2016.09.05_18h19m47s_002_.png3 октябрь —  Сергей Есенин таваллуд топган кун

     Шарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир  «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта таъкидлади. Самарқанд саёҳати таассуротлари Есенинга Шарқ муҳитига ошно бўлиш, машҳур «Форс мавзулари” туркумини ёзишига туртки бўлди. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida

Ashampoo_Snap_2016.09.08_19h44m27s_003_.png1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун

    Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon xotirasiga bag’ishlangan mushoira

09

2 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни.

Қисқа умр кўриб, аммо ўзидан мағзи тўқ, залворли ижод намуналарини қолдирган Шавкат Раҳмон бетакрор истеъдод соҳиби эди. Шавкат Раҳмон Яратганнинг ўзига берган шоирлик истеъдодининг атомга тенг қувватини Сўз деб аталмиш қудратнинг пойига тўкди. У танлаган сўзлар чақиндек ярқ этиб бир онда онгу шууримизни ёритади, чақин умридан фарқли ўлароқ, ўз бадиий залвори билан хотирангизда узоқ яшайди.
Шавкат Раҳмон хотираси куни  муносабат билан шоирга бағишлов тарзида ёзилган айрим шеърларни тақдим этамиз.
Davomini o'qish

Sergey Yesenin. She’rlar

0123 октябрь — улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кунга 125 тўлди

   Сергей Есенин менинг болалик дўстим десам хато бўлмас. Ҳассос шоир ижодини мактаб ёшимдан яхши кўриб, талабалик йилларда таржималар қилганман. Мени адабиётга олиб кирган устозларимдан бири ҳам Сергей Есенин. Мана,бугун яна ўша ёшликдан кўнглимга жо бўлган еллардек шўх, шабнамдек тиниқ, ойдек ёруғ ва ғамнок сатрларга қайтмоқдаман. Davomini o'qish

Mahmud Sa’diy fenomeni: Ustozlar, hamkasblar va shogirdlar Mahmud Sa’diy haqida

09Саҳифа Устоз Маҳмуд Саъдийнинг 80 ёшга тўлишига бағишлаб 2019 йили тайёрланган эди

  …Маҳмуд Саъдий босиб ўтаётган йўлга қараб комил ишонч билан айтиш мумкин: мустақил фикр эгаси бўлиш ҳамиша олижаноб, зиёли кишилар орасида ҳамиша қадрлидир. Davomini o'qish

Keyt Shopen. Uch hikoya

332Кунларнинг бирида кенжа Соммерс хонимнинг бошига сира кутилмаганда каттагина омад қуши қўниб қолди: иттифоқо у нақ ўн беш доллар топиб олди. Хонимга шугина пул ҳам жуда кўпдек бўлиб туюлди, неча замонлардан бери эгнидан қўймай кийиб келаётган эски кўйлакчасининг тор-танқис чўнтагига Худонинг берганини авайлаб тиқаркан, назарида, гўё чўнтаги ҳамманинг кўзига кўринадиган тарзда  қаппайиб кетгандек бўлди… Davomini o'qish

Ahmad Eshqurbon. Bir chaqin ko’ksimni solur larzaga yoxud ustoz Rauf Parfi bilan.

09   Бугун Устоз Рауф Парфининг туғилган куни. Барчамизга  қутлуғ бўлсин!

Аҳмад Эшқурбоннинг ёзганларини ўқир эканман, ичимда «Шогирд укалари томонидан Рауф ака ҳақида ёзилган энг яхши хотира шу бўлса керак» деган ўй пайдо бўлди. Аҳмаджон Рауф акани қандай кўрган,билган бўлса шундай, бошқа шогирдлар кўп фойдаланадиган «бадиий тўқима»дан умуман фойдаланмай,ёлғон «чўпчак» қўшмай, ёзади. Унинг хотираларида мен ўзим яхши билган инсон қиёфасини рўйи рост кўрдим. Davomini o'qish