Vinsent Van Gog: O’z yo’lingdan chekinma!..

033   Ван Гогнинг мактубларини бундан қарайб 40 йилча аввал ўқиганман. Мактублар билан танишганимда, уларда покиза қалбли,муҳаббати рад этилган, таҳқирланган, асарлари узоқ вақт тан олинмаганидан беҳад изтироб чеккан,ижодий изланишларидан доимо қониқмаган инсон қисмати мужассам бўлганини дил-дилдан сезиб,изтироб чекканман. Мана шу таассурот натижаси ўлароқ, мусаввирга бағишлаб шеър ёзганман, унинг бир мактубидан олинган ва муҳаббати учун ҳар қандай азобу қийноққа тайёр инсон юрагининг нидоси акс этган парчани «Бибихоним қиссаси» асаримга эпиграф қилиб олган эдим. Мана ўша парча: «Мен ёниб турган чироқ устида қўлимни тутиб: “Қўлимни қанча тутиб туришга чидасам, шу вақт ичида уни кўришга имкон беринг”, — деб ўтиндим. Аммо, улар чироқни ўчириб, “Сен уни кўрмайсан”, — дедилар…» (Хуршид Давроннинг «Пол Верлен, Винсент Ван Гог ва Рауф Парфи» мақоласидан) Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. Visol va hijron. She’rlar & Shoirning o‘zi o‘qigan she’rlar

0310 октябрь – шоир Маъруф Жалил таваллуд топган кун

Қишлоғимиз атрофи тоғлар билан ўралганга ўхшайди. Қаёққа қараманг — тоғ. Шимол томонда кўриниб турганини Оқтоғ, жануб томондагисини Қоратоғ, дейишади. Оқтоғ томондан Оқдарё, Қоратоғ томондан Қорадарё оқади. Шу икки дарё оралиғини Миёнкол, дейишади. Икки дарё аслида мустақил дарёлар эмас, Зарафшон дарёсининг Самарқанд яқинида иккига бўлиниб оқувчи ирмоқлари. Улар Хатирчида бирлашиб, яна Зарафшон бўлиб оқади  Davomini o'qish

Marina Svetayeva: Qanday yaxshi, meni o’ylab chekmassiz alam (Bir she’rning besh tarjimasi)

Ashampoo_Snap_2016.09.21_17h52m35s_001_.png         8 октябрь — Марина  Цветаева туғилган кун

Жаҳон адабиётининг энг ёрқин шоираларидан бири Марина Цветаеванинг таваллуд куни муносабати билан унинг «Мне нравится, что вы больны не мной…» сатри билан бошланувчи энг машҳур шеърининг ўзбек тилидаги беш таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни бир саҳифада беришдан мақсад таржимонлар мусобақасини эмас, балки бир шеър таржимасидаги изланиш ва тажрибаларни намоён этишдан иборат. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar

021 8 октябрь — Марина  Цветаева туғилган кун

  Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган Марина Цветаева ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Унинг шеърларидаги тетизгин ҳаяжон,фақат шоира илҳомига хос безовта оҳанг шеърхон юрагини эҳтирослар ва ҳаяжонларга кўмади. Мен  шоиранинг шеърларига жуда эрта мафтун бўлиб, унинг бир неча шеърини ўзбек тилига таржима қилганим билан фахрланаман. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Teran daryo sokin oqar…

01225-октябрь —  Устоз Нажмиддин Комилов туғилган кун!

Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Geometrik shoir yoxud avlodining avangard ijodkori ijodiga chizgilar & Faxriyor «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida (2018)

9цц 5-октябр Шоир Фахриёр туғилган кун. Укажўрамнинг умри узоқ бўлсин!

Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish

“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)

Ashampoo_Snap_2017.09.23_16h03m09s_002_.png87  йил аввал — 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

  Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб  фитнаи қаттол тузуми  ундан-да ваҳшийроқ  қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб  жадидчилар  бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish

Qonli oktabr… Xurshid Davron va Eshqobil Shukurning Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazida suhbati (2024)

434-октябрь. 1938-йил. Ўзбек халқи тарихига энг қайғули ва қонли кун сифатида муҳрланган сана. 86 йил муқаддам миллат гуллари, халқ фидоийлари, маърифат тарафдорлари жисман йўқ қилинган кун… Davomini o'qish

Sergey Yesenin. She’rlar & Fors taronalari & Qora odam

Ashampoo_Snap_2016.09.05_18h19m47s_002_.png3 октябрь —  Сергей Есенин таваллуд топган кун

     Шарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир  «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта таъкидлади. Самарқанд саёҳати таассуротлари Есенинга Шарқ муҳитига ошно бўлиш, машҳур «Форс мавзулари” туркумини ёзишига туртки бўлди. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida

Ashampoo_Snap_2016.09.08_19h44m27s_003_.png1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун

    Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish