30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни
Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish


Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. 


