Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi

0667 Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Anqara ustida porlar mungli oy…

04    Ушбу ҳикоя  1993-94 йилларда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссам таркибидаги «Султон Боязид билан жанг» сарлавҳали бобнинг ичида алоҳида ҳолда келади.  Нима учундир 1983 йилда ёзилган шеъримни ушбу ҳикоя  олдидан ўқишингизни истадим. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.png15  феврал  — Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.Tarjimondan so’zboshi & Maxdumi A’zam va Dahbed

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h51m03s_005_.png   «Рисолаи Бобурия» Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валининг «Рисолаи волидия» асарини Ҳиндистон подшоҳи темурий Бобур мирзо томонидан ўзбек тилига ўгирилган назмий таржимасининг биринчи нусхасини пири Махдуми Аъзамга юбориб, ул зотдан фикр сўраб мурожаат этган хатига жавоб тариқасида ёзилган асардир. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимаси билан боғлиқ тадқиқотда (таржимон ўзбошисида)  тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar

Ashampoo_Snap_2017.02.08_16h23m22s_001_.png     Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»

07414 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish

Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png    14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги

   Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Qutlibeka Rahimboyeva. To’rt she’r & Shoira «She’r go’zal olam aro» radiodasturida

55Бугун ардоқли шоира Қутлибека Раҳимбоева таваллуд топган кун

Қутлибека Раҳимбоева менинг авлодим вакили.Авлоддаги шоираларнинг ШОИРИ. Қутлуғ ёши билан қутлаймиз! Узоқ йиллар фарзанду набиралар, шогирдлари даврасида бўлсин, умри узоқ бўлсин! Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiy armoni & Samarqand xayoli & Alisher Navoiy haqida qiziqarli faktlar

Ashampoo_Snap_2016.08.23_16h17m53s_010_.png    У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди.  Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади.  Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан ғофил, мусулмонлар додидан отил қилмади. Дўстлар фикридан ва душманлар макридан бепарво бўлмади. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Qit’alar & Xurshid Davron. O‘lturur safda yaxshiroq bilgil… Ikki qit’a sharhi

Ashampoo_Snap_2018.02.05_21h15m43s_001_.png    Қитъа ўзбек мумтоз шеъриятида ҳазрат Навоий қаламининг қуввати билан катта ўрин эгаллади.Устод Ҳамид Сулаймоннинг қайд этишича, Навоий қаламидан тўкилган  «Хазойинул-маоний»да 503 байтдан иборат 210 қитъа жамланган… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da

Ashampoo_Snap_2018.02.01_17h23m57s_001_.png  Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади

Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish