26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.
Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин.
Oʻzbekiston xalq shoiri Xurshid Davron 1952-yil 20-yanvarda Samarqand shahri yaqinidagi Chordara qishlogʻida tugʻilgan. Shoirning “Shahardagi olma daraxti”, “Tungi bogʻlar”, “Uchib boraman qushlar bilan”, “Toʻmarisning koʻzlari”, “Bolalikning ovozi”, “Qaqnus”, “Bahordan bir kun oldin”, “Bibixonim” singari kitoblariga kiritilgan sheʼrlar xalqimizning sevimli asarlari qatoridan joy olgan. 
Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози Бахтиёр Аминович Назаров 2022 йил 18 январда 77 ёшида вафот этди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун 

Яқинда бир гўзал шеър топдим. Кўнглим шеърдан гулоб ичди. Биз Бухороликлар ўзимизга раво кўрган хилқатни бошқаларга ҳам илинамиз. Келинг, шеърий топилмани бирга-бирга ўқиймиз… 