9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий туғилган куннинг 581 йиллиги
Алишер Навоий «Хамса»сииинг яратилиш жараёни жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Абулқосим Фирдавсий шоҳ асари «Шоҳнома»ни, Низомий Ганжавий «Хамса»сини 30 йил давомида, И. Гёте «Фауст» трагедиясини умр бўйи (1773— 1832) ёзган бўлсалар, Навоий ўз «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»га 1483 йилда киришиб, охирги достони — «Садди Искандарий»ни 1485 йилда ёзиб тугаллади ва асарнинг охирида бутун «Хамса»ни ёзишга ҳаммаси бўлиб умуман икки йил вақти кетганини қайд этди. Davomini o'qish







