18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун
Ҳар қандай одамнинг биринчи муаллими унинг ҳаётий тажрибасидир. Аммо, бу тушунча доирасига биз фақат инсоннинг «ташқи» таржимаи ҳоли эмас, шу билан бирга китоб орқали инсоният тажрибасини ўзлаштиришига асосланган «ички» таржимаи ҳоли ҳам киришини тушунишимиз лозим. Davomini o'qish


Қаландария (қаландарийлик, қаландарлик) тариқати XI-XII асрлардан эътиборан шакллана бошлаган. Илмий манбалар бу тариқатнинг асосчиси Жамолиддин Совий (ваф. 1232) эканлигини таъкидлайди. Қаландария ўзига хос урф-одатга эга бўлган тариқат бўлиб, кўп олимлар уни маломатийликдан ажаралиб чиққанлигини эътироф этишган. 

1941 йил 22 июнь… 80 йил аввал ярим миллион ўзбекистонлик ҳалок бўлган, кишилик тарихидаги энг қонли, энг катта йўқотиш ва мислсиз қурбонларга, эл-юртимизда қанча-қанча мусибат ва офатлар, ғам-аламларга, бева-бечоралар ва етимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бешафқат уруш бошланган эди. 

Баҳор кунларининг бири эди, ҳовлида хаёл суриб тургандим, тўсатдан момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб тунни ёритиб юборди, бир зумда бутун борлиқни нурга тўлдирдию сўнг ўчди……Хаёлим олис кузнинг сокин оқшомларига кетади…
1987 йиллар бўлса керак, шоир Исмоил Маҳмудни қидириб Ёзувчилар уюшмасига бордим. Йўлакда қайси эшикни тақиллатишни билмай иккиланиб турган эдим, рўпарадаги эшик очилиб, хушбичим, соч-соқоли ўсган ва оқарган бир киши чиқиб келиб, мен билан эски қадрдонлардай сўрашди…