10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 127 ЙИЛЛИГИ
Адиб Қодирийнинг ҳаёти, асарлари, жуда катта миқёсда олиб борган ижтимоий-маданий фаолияти тўғрисида олимларнинг аллақанча тадқиқот китоблари, замондошларининг баҳарнав хотиралари битилган, аксар ўқувчиларимиз улардан имкон қадар хабардорлар, бунинг устига ўтган асрнинг то йигирманчи йилларининг бошларидан бери ҳали ҳанузгача бу улуғ адиб ижодиётининг қирралари ва хусусиятлари борасида адабиётшуносликда ранг-баранг баҳслар ҳам тугаган эмас, чўғи сўнган эмас, алангалар дам кўтарилиб, дам пасайиб туради, лекин ҳозирги адабиётшуносликнинг илғор намояндалари бўлиб ўтган баҳсларни сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб, ўз одил баҳосини беришга муяссар бўлди. Davomini o'qish



1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди
Миролим Миркомилов, одатдагидек, ёз ойларини оиласи билан Бўзсув бўйидаги боғида, қиш кунларини эса шаҳар ҳовлисида ўтказарди. 1938 йилнинг эрта кузида оила аъзолари шаҳар ҳовлисига кўчиб ўтган, ҳали мева-чевалар охиригача йиғиб олинмаганлиги учун боғ ҳовлида танҳо ўзи қолган эди…



