Тангрилар томонидан берилган жазо ҳукмига кўра, Сизиф зил-замбил харсангни тоғ чўққисига думалатиб чиқишга маҳкум эди. Сизиф харсангни чўққигача думалатиб, олиб боради. Тош эса чўққидан пастга, ўз оғирлиги сабаб тушиб кетаверади… Davomini o'qish
Teglar: Alber Kamyu
Alber Kamyu. Begona. Audioqissa & Vabo. Roman
Саҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз
Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish
Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi
Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди… Davomini o'qish
Alber Kamyu. Nobel ma’ruzasi, esselari, kundaliklari, yon daftaridan iqtiboslar
Буюк француз адиби 1957 йили «инсон виждони олдида турган муаммоларни адабиётда юксак руҳда ёритиб бергани учун» Нобель мукофоти билан тақдирланган. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса-да, фалсафий-бадиий эсселар учун замондошлари уни ҳақли равишда “Европа виждони” деб аташган. Қуйида эълон қилинаётган Камюнинг эсселари,нутқлари ва кундаликларида қайд этилган фикрларида санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Bodom guli
Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим… Davomini o'qish
Alber Kamyu. Kaligula. Nabi Jaloliddin tarjimasi
Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида асотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстимга мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» каби адабий ва фалсафий асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Olmon do’stimga maktublar
7 ноябр — Альбер Камю таваллуд топган кун
Атоқли француз адиби ва файласуфи — Альбер Камюнинг тўрт мактубдан иборат “Олмон дўстимга мактублар”идан оҳорини йўқотмаган учтаси эътиборингизга ҳавола этилаётир. Олам тақдири ва одам қадри хусусидаги дард силқиб турган мушоҳадалар бугунги замон ўқувчисини ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.. Davomini o'qish
Uilyam Folkner. Men bu yerda bo’lganman!..
Камю юрган йўл қуёшга олиб борарди, зотан айнан шу йўлдан юрибгина ожиз қурбимиз ва маънисиздек кўринган тасаввуримиз орқали шу пайтгача бўлмаган, янги бир оламни яратишимиз мумкин бўлади. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Isyon va san’at.
Альбер Камю (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish
Viktor Alimasov. Isyonkor odam
«Исён — деб ёзади Албер Камю, — инсоний кўрсаткичлардан бири, у бизнинг тарихий реаллигимиздир. Биз исёндан қочмаслигимиз, балки ундан ўз қадриятларимизни излашимиз даркор”.
Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Jamiyat ichra samimiyat bahosi…
Мен «Бегона»ни жудаям қийналиб ўқиганман. Ҳар сафар шундай бўлган. Нега? Назаримда, асар бош қаҳрамони Мерсонинг дош бериш ўта мушкул бўлган самимиятидан тафаккур кўзларим қамашиб кетган бўлса, ажабмас… Айримлар уни худосизликда айблашни хуш кўришади. Эътиқодсиз, дея қўлини бигиз қилишади. Ҳа, биз она Шарқ фарзандларимиз. Тан олишим керак, мен ҳам қабул қилолмайман унинг дахриёна фикрларини. Кўнглимга изтироб солади улар. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Fiqralar
Камюнинг асарлари устида баҳс, мунозара эса ҳали-ҳануз тингани йўқ ва анча-мунча давом этиши, миллионлаб кишилар дунёқарашига, фикрлаш тарзига таъсир кўрсатиши аниқ. Ҳаётнинг мазмуни, ўзи инсон бу дунёга нима учун келади, унинг вазифаси нимадан иборат, яшашдан мақсад нима, деган саволларга жавоб топишни истаган одам албатта Камюни ўқиб чиқиши шарт. Камю асарларини ўқиган одам ҳаётга бошқача кўз билан қарашни бошлайди. Зеро, бу ҳаётда инсоннинг вазифаси фақат ейиш-ичишдангина иборат эмас… Davomini o'qish