A’zam O’ktam. «Sahar vaqti yurak yig’lar» & «Kuzda kulgan chechaklar» to’plamlaridan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.31_19h09m21s_001_b.png   4  октябрь — Шоир Аъзам Ўктам (1960-2002) туғилган кун

Ўзбек шеърияти боғидан Аъзам Ўктам дарахтини туйқус илғай оласиз. Бу дарахтнинг салқинларида, шамолларида неча бор йўқлик ва борлик ҳақида ўйлаганмиз. Унинг кўзлари ўткир, қулоклари зийрак, юрагининг қаърларида изтиробли сирлари бор эди. Дунёнинг аламли ғовурлари, аччиқ ғулувлари уни тез улғайтириб қўйган эди.

Davomini o'qish

Nikolay Rubtsov. To’kilmoqda daraxtdan yaproq

034    Никопай Рубцов (1936-1971) истеъдодли рус шоири. Унинг ажойиб шеъриятида Ватан туйгуси, она табиат манзаралари содда ва ранг-баранг шаклларда намоён бўлади. Рубцов шеърларини она тилимизга илк бор истеъдодли шоир Аъзам Ўктам (1960 – 2002)  таржима қилган эди. Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Olloyor Begaliyev. A’zam O‘ktam: Bir yo‘l ko‘rinur…

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png   Аъзам Ўктам бу дунёда кў​п эмас, 42 йил яшади. Аммо шоирдан ибратли фаолият ва яхши ижодий мерос қ​олди.Фарғонанинг Бувайда туманида таваллуд топган шоирнинг шеърларидан замондошларидан бири айтмиш «самимий ибодат» насими тараларди… Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)

0_15ad71_3e75e606_orig.png4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

  Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish

A’zam O’ktam. Kuzda kulgan chechaklar & Abdurahmon Pirimqulov. A’zam O’ktam sog’inchi

Ashampoo_Snap_2016.10.02_18h59m57s_002_.png4 октябрь — Шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун.

    Аъзам Ўктам (1960 – 2002) ўзига хос овозга эга бўлган истеъдодли шоир, носир, мақоланавис, моҳир таржимон, жонкуяр муҳаррир эди. Унинг “Кузатиш”, “Кузда кулган чечаклар”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати”, “Қирқинчи баҳор” шеърий тўпламлари чоп этилган. “Хабар” қиссаси “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган (1995). Davomini o'qish

A’zam O‘ktam. Oqlanish (1988)

93    Бугун шоир Аъзам Ўктам 55 ёшга тўлган бўларди

   Ҳамқишлоғимиз Арофат хола қазо қилибди, бюрога боролмадим. Сайфулла бобони ўша ерда учратарман деб ўйлагандим. Таажжубки, доим тўй-маъракалар теласида турадиган киши у ерда йўқ эди. Суриштирсам, Ҳабибулла амаки — бизнинг кекса муаллим уни ҳайдаб чиқарибди. «Кет!», дебди секин ёнига келиб. Бобонинг ранги бир ўзгарибди-ю, индамай кетаверибди…

Davomini o'qish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. A’zam O’ktam xotirasi

088
Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг «Тараддуд» номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида ўз фикрларини билдирган эдилар. Қуйида яқинда нашр этилган шоирнинг янги китобида (Ўктам, Аъзам. Саҳар вақти юрак йиғлар: Шеърлар. — Тошкент: Мovarounnahr, 2014.) сўнгсўз тарзида илова қилинган мазкур мақола матнини ва унга кейинроқ ёзилган қўшимчани тақдим этамиз. Davomini o'qish

To’lqin Eshbek. So’nmas mehr sarchashmasi.

073
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон “Яшариб бораётган шоир” сарлавҳали мақоласида Аъзам Ўктам ижодининг салоҳияти, югуроқ кўзларга тезда чалинавермайдиган ички қудрати, ўхшаши йўқ нафосати ҳақида сўз юритар экан, “Республикамиз мустақиллигини нақадар тўлқинланиб қарши олган “Ҳамма нарса энди ростдан ўзимизникими?” деб касбдошларига мағрур боққани ҳозиргидек эсимизда” дея хотирлайди. Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. Ikki maqola

012
Адабиёт ҳеч нарса ўргатмайди, деганлар адашади. Балки тасвир танлови, қаҳрамонларнинг рост ўй-хаёлига кўра яхшиликдан дарс бериши мумкин. Шунчаки бетараф асар бўлиши мумкин эмас. Тафаккурда бетарафлик йўқ. Ё маърифат, ё жаҳолат. Боши бутун донишманд адибгина асл қарашларни ақллиликни даъво қилмай маълум қилади. Ўқувчисини тарбиялайди. Китобхонини ўқитади. Davomini o'qish