Эшқобилнинг шеърлари Олтин бешикнинг қўнғироғига ўхшайди. Одамни бирдан ўзига жалб этади (Ҳалима Худойбердиеванинг мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг)…
Davomini o'qish
Teglar: Eshqobil Shukur
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & Ikki kitob
Ўзимнинг болалигим ҳақида гапирсам… Кўпроқ бобом ва момомга эргашиб юрганман. Қаерга боришса бирга борганман. Далаларни оралаб, тупроқ йўлларни кечиб бошқа овулларга бориш мен учун ўзга бир оламга саёҳат қилишдай гап эди. Момоларим менга шамол, булут, сув, Ер билан гаплашишни ўргатишган. Улар “Шамол айтар экан, булут айтар экан”, деб ҳикоя бошлашарди. Мен уларнинг тилида шеърият тилини кўрганман… (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни тўлиқ мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Xalq va tarix tili & Abdunazar baxshi. «Alpomish» dostonidan
Халқ қалби, миллий руҳ деган тушунчар борки, улар мавҳум тушунчалар эмас. Уларни англамоқчи бўлган одам, бор бўйи билан кўрмоқни истаган одам халқимизнинг минг йиллар мобайнида сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, товушма-товуш бунёд этилган достонларини билиши керак. «Алпомиш» достонини бахшиларимиз ўн кечалаб айтишган, «Гўрўғли» туркуми ўзида 100га яқин достонни жамлаган. Худди шу достонлар ичига кирган одам халқ қалби билан, миллий руҳ билан юзма юз келади ва унинг нима эканлигини билади. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Assalom, nomus! & O’zligim — o’zbekligim
“Номус ҳамиша ғамгиндир”. Улуғ Гётенинг шу гапини эслаганимда кўнглим зирқирайди. Номус деганда, аввало одамнинг кўз ўнгига онаси, қизи, синглиси, ёри келади. Шу тасаввурнинг ўзиёқ бу туйғуга илк ички шарҳни беради… Davomini o'qish
Soʻnggi himoya quroli yoxud raketadan qudratli, guldan nozik kuch. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat
Миллий манфаат дегани миллий маҳдудлик эмас, худбинлик ҳам эмас. Асло! Миллий қадриятлар, миллий ғурур, миллий тафаккур, имон ва бурч ҳимояси ҳам айни шу манфаат ичида бўлади. Шоирнинг, борингки, бир қамиш ҳақида ёзаётган икки қатор шеъри зимнида ҳам шу сезги ётиши керак. Унинг ижодий маданияти шугина сезгидан бошланиши ҳам мумкин. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar
5 август — Шоир Эшқобил Шукур туғилган кун
Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv (7)
“Зонтик” голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, “зонтик” сўзининг соф туркийчаси борми? “Соябон” дейсизми? Йўқ, “соябон” форсча сўз. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & «Yashil qushlar» to’plami (1995)
Ардоқли шоир Эшқобил Шукурнинг куни-кеча «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида (2018 йил, 16 март сонида) эълон қилинган янги шеърлари асл шеърпарастлар назарига тушди. Бугун ўша шеърларни сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Intilishi sof va mustaqil & Eshqobil Shukur. Yurakni uyg’otib yuboring. She’rlar.
Сизга тақдим этилаётган Эшқобил Шукурнинг шеърлари ва уларга муносабат билдирган, аниқроғи, Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан 30 йилдан зиёд аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Olomon
Ёшликдаги зерикиш хавфли, қариликдагиси аламли бўлади. Зерикиш оламдаги ўз юмушини унутишдир. Инсоният бугун бир-бирига айтар гапи тугаган, муҳташам, аммо файзсиз уйда ўлтирган кекса ота ва ноқобил ўғилга ўхшаб қолди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari & Shoir haqida & Yam-yashil qushlar
20 июль — Шоир Эшқобил Шукурни туғилган куни билан қутлаймиз
Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан ўн йилликлар аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Орада ўтган вақт Шавкат Раҳмоннинг ёш ижодкор дўстининг интилишнинг софлиги ва мустақиллигини маъқуллаб, унга билдирган ишончи асосли бўлганини кўрсатди. Шу ўринда Шавкат Раҳмоннинг 1995 йили чоп этилган бир суҳбатда Эшқобил Шукур авлодига мансуб ва улардан кейин адабиётга кирган 5 шоир ҳақида гапириб, уларга ишонишини айтар экан, шундай таъкидлаган эди Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5
Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish