Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari & Shoir haqida & Yam-yashil qushlar

Ashampoo_Snap_2017.07.18_13h04m15s_001_.png20 июль — Шоир Эшқобил Шукурни туғилган куни билан қутлаймиз

Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан ўн йилликлар аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Орада ўтган вақт Шавкат Раҳмоннинг ёш ижодкор дўстининг интилишнинг софлиги ва мустақиллигини маъқуллаб, унга билдирган ишончи асосли бўлганини кўрсатди. Шу ўринда Шавкат Раҳмоннинг 1995 йили чоп этилган бир суҳбатда Эшқобил Шукур авлодига мансуб ва улардан кейин адабиётга кирган 5 шоир ҳақида гапириб, уларга ишонишини айтар экан, шундай таъкидлаган эди Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5

Ashampoo_Snap_2017.05.27_01h44m36s_003_.png     Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 4 & Bahrom Bafoyev. Ko’hna so’zlar tarixi

Ashampoo_Snap_2017.03.12_15h28m12s_002_.png     Онам бир гал қаҳатчилик йилларидан болаларини сигирининг сути билан олиб чиққан бир аёл ҳақида гапириб берган эди. Омон-омон бўлгач, аёлнинг сигири касал бўлади, уни сўйишмоқчи бўлганларида аёл “Бу инак болаларимнинг энаси, ундан сут қарзимиз бор” деб сўйдирмайди. Сигир ўлгач уни ҳурматлаб кўмади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2

Ashampoo_Snap_2016.12.09_23h22m59s_001_.png     Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish

Eng zavqli mashg’ulot – qalbingni tozalash…Taniqli shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.12.03_01h26m44s_005_.pngИнсон доимо ўз қалбига йўл излайди. Азалдан шундай бўлган. Бу гўё худони излаш каби улуғ ҳодиса. Ўз қалбига йўл тополган одам худони ҳам топади. Бу йўл турлича бўлиши аниқ. Аслида шеърият ҳам инсоннинг ўз қалбига йўл излаши, ўзини кашф этиши билан боғлиқ ҳодиса. Жаҳон мумтоз шеъриятини кузатсангиз, бу жараён турлича содир бўлганига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Qurdosh Qahramonov. Qushdan ildiz oldim, qanotni guldan…

033    Саксонинчи йиллар аввалида ижод майдонига кириб келган ёш истеъдод соҳиби Эшқобил Шукур шеърлари асосини ботиний олам манзаралари ташкил этди. Бу олам турфа хил тимсолу тасвирлар, шаклларда намоён бўлса-да, бош мақсад-муддао ўзгармади — кўнгилга қараб эврилиш, ўзликни излаш етакчи мавзу бўлиб қолди. Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziy. Vatan haqida monolog & Eshqobil Shukur. O’z yurtiga o’xshagan shoir

003    Қадим-қадимдан Сурхон заминида “Алпомиш»ни куйлаб ўтган юзлаб бахшиларнинг руҳи XX асрга келиб яна ўз ҳосилини бериши керак эди. Зеро, ҳар қандай пайкал вақти келиб хирмон кўтаради. Худди шу ҳосилнинг энг capa, олтин меваларидан бири Шафоат Раҳматулло Термизий бўлди. Шафоат аканинг руҳида Сурхон даштлари ястаниб ётарди, ундан дарёнинг овози, Боботоғнинг нафаси келиб турарди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qadimgi daftar yoxud unutilgan ohanglar ohi

005   Эшқобил Шукурнинг «Қадимги дафтар ёхуд Унутилган оҳанглар оҳи» туркумидаги шеърларни ўқий бошласангиз билан бахши боболарнинг хирқираган овозларини, ойчибор дукурини, олис ва бепоён даштлардаги қадимий тошларда ўйилган битикларни ўқиб шивирлаётган, ҳайқираётган шамоллар садосини эшитгандай бўласиз… Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. She’rlar

05520 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.

   Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ. Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди. Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади. Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish