Шарқ адабиёти, тарих, фалсафа ва дин билан, ислом дини заминида дунёга келган бир неча фикр оқими ҳамда таълимотлар билан алоқада тараққий топган. Шулардан бири маломатийлик деб аталган… Davomini o'qish
Teglar: Ibrohim Haqqul
Yassaviy, Navoiy, Cho’lpon Ibrohim Haqqul talqinida
Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллудининг 75 йиллиги олдидан.
Иброҳим Ҳаққулни маълум маънода адабиётшуносларнинг шоири дейиш мумкин. Чунки олимнинг шеърият таҳлилига бағишланган аксарият мақолалари эҳтиросли талқинлар ва таҳлиллар. Энг муҳими ушбу эмоционал талқинларда шунчаки риторик пафос устунлик қилмайди. Аксинча, чуқур мантиқий мушоҳадалар, теран илмий, фалсафий хулосаларга асосланган. Бугунги саҳифамизда олимнинг Хожа Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий ва Чўлпон ҳақидаги тадқиқотлари ҳақидаги мулоҳазалар билан танишасиз. Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. She’rlar va suhbat & «Sayhon» to’plami
15 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган куннинг 90 йиллиги
Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. Qismat tuyg’usi — Vatanni tanish
12 сентябрь — атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун
Ватанини топган ёки уни англашга интилаётган, юрагида Ватани яшайдиган шоирлар бор. Булар, шубҳасиз, шеъриятни қисмат билган, қалб ва виждон амри билангина қалам тебратадиган, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, у ё бу даражада масъул, гражданлик даражаси юқори истеъдодлардир. Шавкат Раҳмон ана шундай шоирлардан. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Umidlarning etagiga osildim. Tilak Jo’raga bag’ishlangan teledastur & Ikki kitob
Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish
Umar Xayyom.Ruboiylar & Ibrohim Haqqul. Xayyomning chodiri
18 май — Умар Хайём таваллуд топган кун
Оламнинг зоҳирини қуёш ва ой ёритса, ботинини ишқ ва маърифат мунаввар этган. Шунинг учун инсоният тарихи ва тақдирида ишқ ва ирфоннинг куч-қуввати ҳамда аҳамияти ой ёхуд қуёшникидан кам бўлмаган. Қалбида ишқ ва маърифат нури порлаган даҳоларнинг дунё “граждани” ўлароқ қадр топишига асосий сабаб ҳам ана шу. Умар Хайём шундай сиймоларнинг энг машҳурларидан бири. Davomini o'qish
Sadriddin Ayniy tavaludining 145 yilligiga bag’ishlov
15 апрел — Атоқли адиб Садриддин Айний таваллудининг 145 йиллиги.
Айнийни четлаб на Рудакий ва Фирдавсийнинг, на Саъдий ва Ҳофизнинг, на Жомий ва Навоийнинг, на Бедил ва Донишнинг ижод оламига дадил кириб бориш мумкин эмас. Айнийнинг илмий-адабий мероси ўтмиш, бугун ва келажакни бир-бирига боғловчи бир олтин ҳалқадир. Davomini o'qish
Nasiba Bozorova. Ustozni eslab… & Ustoz Ibrohim Haqqul «Ko`ngil obodligi» teledasturida
Устоз оддий, том маънода олимона ҳаёт кечирди, обрў, мартаба, унвон ва ҳашам ортидан қувмади, талашиб-тортишгани фақат ҳақ сўз, илм ва адабиёт бўлди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida dard va bedardlik tazodi
Навони бенаволикдан, муродни номуродликдан, қувончни ғамдан топа билиш Навоийнинг дард ва изтироб тушунчасига янада ойдинлик бағишлайди. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ikki kitob: Saylanma & Ruhiyat & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’ra hayoti va ijodiga bag’ishlangan «Bedorlik» radiodasturi
Тилак Жўра ҳам устоз Миртемир изидан борган, ўзбаки юрагини тингган шоир. Унинг шеърларига Юрак овози самимият бағишлаб туради. Davomini o'qish
Cho’lpon Ergash. She’rlaridan namunalar & Ibrohim Haqqul. Zulmatlarga qo’sin tortar qo’shig’im…
Атоқли шоир Чўлпон Эргаш таваллудининг 85 йиллиги олдидан
Чўлпон Эргашнинг сайланмасини ўқиш – шоирлик қисмати қанчалик мураккаб ва шарафли эканини англашга, истиқлол ва мустақиллик моҳиятини янада теран мушоҳада этишга ҳамда дунёга очиқ кўз билан қарашга ёрдам кўрсатиши шак-шубҳасиздир.
Davomini o'qish
Rauf Parfi. 1955-1962 yillar she’rlari & Ibrohim Haqqul. Hissiy tafakkur shoiri.
24 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Биз ҳар йил сентябр ойининг охирларида Рауф аканинг туғилган кунини нишонлашга йиғилардик. Унинг энг яқин дўстлари, шогирдлари, мухлислари тўпланишарди. Биринчи бўлиб, қутлов сўзи айтадиган киши Рауф акадан неча ёшга қадам босганини сўрарди, у эса ҳар гал: «Йигирма беш ёшда тўхтаб қолганман…» — дерди. Davomini o'qish
