Ibrohim Haqqul, Shahnoza Nazarova. Shoirlik – ilohiy qismat & El netib topg’ay menikim…Musiqiy spektakl

13   Навоийдай шоирларнинг ижодига йўл топишнинг биринчи шарти уларнинг Руҳ ва Ҳол оламига эркин кириб бора олишдир. Бу, албатта, соф моҳият ва изтиробни теран мушоҳада қилиш орқали амалга ошади. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.png15  феврал  — Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da

Ashampoo_Snap_2018.02.01_17h23m57s_001_.png  Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади

Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XVIII. Abadiyatning boshlanishi & Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish.

Ashampoo_Snap_2017.01.01_21h02m03s_001_.png9 ФЕВРАЛЬ — ҲАЗРАТ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТУҒИЛГАН КУННИНГ 578 ЙИЛЛИГИ

   «Темур ва темурийлар даври» деб аталмиш палла Навоийнинг таҳсин ва ғурурини уйғотар эди, чунки бу давр «турк улуси» зодагонларининг ҳокимият бошига келиши ва миллий маданият ҳамда адабиётнинг тараққиёти даври бўлди. Зотан, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг бу давр тарихи гениал шоирнинг бунёдга келишига замин ҳозирлаган ва Навоий ўз тақдири ва тарихий миссияси билан бу давр орасида узвий, чамбарчас алоқа борлигини сезар эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.

Ashampoo_Snap_2016.12.27_21h09m09s_001_.png    Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик касб этган икки миллат, икки адабиёт вакилини тасаввурга келтириш қийин… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Navoiy shaxsi va ijodiy imkoniyatlari. Ikkinchi maqola

33Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади

Мустақилликка эришилганига қарийб ўттиз йил бўлаётир. Унгача ўқувчиларга танитилган Навоийнинг сийрати ўша-ўша айтарли ўзгарган эмас. Чунки Навоийни санъаткор мақомига кўтарган Руҳият ва Моҳият мушоҳадасидан биз ҳамон йироқмиз… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tadqiq, talqin va targ’ib sarhisobi

11 Бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги ўзбек адабиётшунослиги билан бугунги адабиётшунослик орасида мувофиқлаштириб бўлмас тафовут бор: адабиёт сингари адабиётшунослик ҳам сиёсий, мафкуравий таъқиб, партиявий назоратлардан халос бўлди. Бу эркинлик, айниқса, ўтмиш адабиёт тадқиқу таҳлилларида янада ёрқинроқ кўзга ташланади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Davr, shaxsiyat va she’riyat

24Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади

    Алишер Навоий яшаб, ижод этган давр Шахс толеига ғамхўр, турмушнинг айтарли барча жабҳаларида истеъдодли шахсиятларнинг майдонга чиқишидан жуда манфаатдор бўлган. Шунинг учун Шахс масаласида давр ва замон, жамият ва ижтимоий-сиёсий муҳит орасида кескин ихтилоф кузаталмаган. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tkan kunlar. Diyori Bakr & Ibrohim Haqqul. Ma’naviy mag’lubiyat — zabunlik erur

045      10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 127 ЙИЛЛИГИ

Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Soqiynoma – Hayot va shodlik manzumsi

084ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Мақсуд Асадовнинг “Соқийнома: тарих ва поэтика” монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Соқийнома – ҳаёт ва шодлик манзумаси” номи билан сўзбоши ёзган. Ушбу саҳифада сўзбошини эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Murshidlik va muridlik olami

77 ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи бўлими катта илмий ходими филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зулайҳо Раҳмонованинг “Ишқ, ирфон ва иршод” номли монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Муршидлик ва муридлик олами” номи билан сўзбоши ёзган. Ҳурматли ўқувчи! Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Navoiy va biz & Ibrohim Haqqul Alisher Navoiyga bag’ishlangan «Oqshom gurunglari»i teledasturida (1-2-qism)

09 Инсоният бор экан, Навоий шеърияти ҳаётий, маънавий, ахлоқий зиё манбаи бўлиб қолаверади. Буюк шоир бу дунёга келишнинг кетиши – қайтиши борлигини ҳар жиҳатдан теран талқин этиб берган муршид ва мураббий ҳамдир. Davomini o'qish