Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar

09     Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Furqat — armon va ayriliq shoiri & Furqat. Tanlangan asarlar

12   Фурқат адабий шахсияти ва шеъриятига кучли таъсир ўтказган устозларнинг устоди, албатта, Алишер Навоий эди. “Чун умрум шоҳиди, – дейди у, – тўққузларда орқасидин чеҳра кўргузди. Алишернинг туркий девонлариким Навоий лақабдур, забоним қуши ул хирмондур доначин ўлди…” Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Haqning ozod quli — Ibrohim Haqqul

054    Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломалардан. Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ogahiyning shaxsiyati va she’riyati xususida & Ogahiy. Devon

045  Илм-фан, санъат ва адабиётнинг қадим масканларидан бўлган Хоразмнинг улуғ шоиру олимларидан гап кетганда серқирра истеъдод соҳиби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг муборак номи, албатта, тилга олиниб, шеърият, таржима, тарихнавислик жабҳасидаги фаолияти фахр билан эътироф этилади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. G’aflat va mutelik irsiymi yoki hirsiy? & Maqsud Asadov. Ona tili — millat ko’zgusi

022Давлат тили – миллий маслак ва тафаккур эркинлигининг бош асоси, маънавий юксалишнинг бирдан бир манбаидир. Тил ва руҳ, тил ва мушоҳада, тил ва шахс камоли, тил ва миллат тақдири – буларнинг маъно-мазмунини етарли зайлда тушуна олган киши миллий тилнинг яратувчанлик, халоскорлик куч-қувватига заррача ҳам шубҳаланмайди. Афсуски, халқ, юрт, бутун шахс тарбияси ва тил орасидаги ботиний бирликни идрок айлашга қодир зиёлилар анча озчиликни ташкил қилади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ahmad Kalla & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола & Ahmad Donish haqidagi filmdan parcha

22   «Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум» номлари билан замонасида шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган Аҳмад Дониш ХIХ аср Бухоронинг қомусий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида ўқиди. Ёшлигида наққошлик, рассомлик, ҳаттотлик ҳунарларини ўрганди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Mulkgirlik savdosi va tole’ hiylasi

03328 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

  Амир Темур бу ёруғ оламни тарк этиши биланоқ тожу тахт ва ҳокимлик ҳирси ғалаён бошлади. Соҳибқирон вафотидан кўп вақт ўтмай, унинг муҳташам салтанати парчаланиб, шиддат ила ичдан емирилишга юз тутди. Хуросонда Шоҳруҳ Мирзо, Мовароуннаҳрда Султон Улуғбек ҳукмронлиги ниҳоя­сига етгач, темурийзодалар орасидаги сиёсий низо ва қонли тўқнашувлар янада авж олди. Davomini o'qish

Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida

0328 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

   Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul bilan suhbatlardan, hangomalaridan, xatga tushgan fikrlaridan

0228 март — Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 70 ёшга тўлди

   Атоқли ва ардоқли олим Иброҳим Ҳаққулни 70 ёши билан кўпмингли «Хуршид Даврон кутубхонаси» аъзолари ва адабиётнинг чинакам мухлислари номидан чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida Er va Eran obrazi

034   Маълумки, жаҳондаги айтарли бир халқ, эл ва миллатнинг ўзига хос феъл-атвори, асосий фазилатини ифодалайдиган сўз, истилоҳ ва тимсоллари бўлади. Эр киши, эркак, мард, аскар, баҳодир, ҳимматли, илоҳий файз ва хосият соҳиби, раҳнамо каби ўнлаб маъноларда қўлланиб келинган эр ва эран калимаси туркий халқлар тили ва тарихида шундай мавқега эгадир. Davomini o'qish

Abduqaodir Hayitmetov. Ibrohim Haqqul & Naim Karimov. Ibrohim Haqqul fenomeni & Baxtiyor Nazarov. O’zbek adabiyotshunosligining zabardast namoyandasi

02Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Иброҳим Ҳаққул  ўтган асрнинг 70-йилларида ёрқин асарлари билан кўзга кўрина бошлаган навқирон авлоднинг, янги адабий даврнинг, ўзгара бошлаган муҳитнинг меҳварида бўлди. Ўзи ана шу муҳит шароитида шаклланди, тарбия топди ва вояга етди. Айни вақтда принципиал қарашлари, мақола ва китобларида илгари сурган фикрлари билан шу авлод ижодининг эстетик принципларининг барқарорлана борувига ва ҳатто шу тенгқур шоир-ёзувчиларнинг шахс ва инсон сифатида қарор топишига таъсир кўрсатди. Davomini o'qish