Mario Vargas L’osa. Mutolaa va adabiyot vasfi

11    28 март  — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун

Мутолаа орзуларимни ҳаётга, ҳаётимни орзуларга айлантирди: муаззам адабиёт коиноти бир қарич болакай қўлини узатса етгудек масофага пастлади… Чин адабиёт халқлар ўртасида ишонч кўприкларини бунёд этади, тил, эътиқод, одат, анъана ва тутумлардаги ихтилофларни йўққа чиқариб, шодлик, ғам-ташвиш, ҳайрат туйғулари орқали бизларни якдилу яктан қилади… Davomini o'qish

Vislava Shimborska. She’rlar & Shoir va dunyo. Nobel ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2017.11.28_12h13m33s_001_.png  Бугунги шоир ниҳоятда эҳтиёткор ва шубҳаланувчи шахс, у ҳатто ўз-ўзи билан бўлувчи муносабатларда ҳам шундай йўл тутади. У истар-истамас ўзини шоир деб атайди, баайни шуни ошкора айтишдан хижолатпазлик туяди… Davomini o'qish

Hermann Hesse. Nobel mukofoti qo’mitasiga maktub

07    Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир.Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Imre Kertes. Stokgolm ma’ruzasi

099     Эҳтимол, бироз ғайритабиий, бироқ батамом самимий иқрордан бошлашим керак. Ушбу йилда адабиёт бўйича топшириладиган Нобель мукофотини олиш учун жўнаб кетаётиб, самолёт бортига кўтарилганим ҳамон ортимда совуққон кузатувчининг пинҳон нигоҳини сездим. Мана шу тантанали лаҳзаларда ўзимга ўзим кутилмаганда жамоатчилик эътиборига тушган, жаҳон таниган ёзувчига эмас , балки совуққон кузатувчига ўхшаб туюляпман. Davomini o'qish

2017 yilning adabiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi aniqlandi

1039afcd.fit1772x1182.f3bdc2.ishiguro.jpg    Британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро адабиёт бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда Нобель мукофоти қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган. Швеция Академияси Исигуро  «ўзининг катта ҳиссий қудратга эга романларида бизнинг дунё билан бўлган сохта боғлиқлигимиз остидаги бўшлиқни фош қилган ёзувчи» сифатида  тақдирланганини  очиқлади. Davomini o'qish

Nobelga kim munosib yoki nufuzli mukofot tarixiga bir nazar

Ashampoo_Snap_2016.09.28_14h56m50s_003_.pngБундан роппа-роса 115 йил аввал  (1901 йил 10 декабрь куни)  илк Нобель мукофотини топшириш маросими бўлган эди

   Адабиёт соҳасидаги Нобел мукофотига муносабат турлича. Мисол учун, Нобел мукофотига кўпинча Европа ва АҚШ ёзувчилари муносиб топилади. Мингйиллик адабий анъаналарга эга бўлган Осиёдан, қолаверса, Африкадан лауреатликка эришган ёзувчилар ниҳоятда кам фоизни ташкил этади. Россиялик танқидчи В.Кожиновнинг фикрича, баъзи-баъзида осиёлик ва африкалик ёзувчиларнинг мукофотга лойиқ деб топилаётгани мукофотнинг халқаро мақомга эга эканини кўз-кўзлаш учун қилинаётган кўзбўямачиликдай гап. Дарҳақиқат, ғарблик адиблар орасида скандинавияликлар, хусусан, финляндиялик, норвегиялик, швеция ва даниялик Нобел мукофоти соҳиблари ҳам мутлоқ кўпчиликни ташкил этади.. Davomini o'qish

Erkin Musurmonov. Nobel mukofoti laureati Mo Yan & Xitoy adabiyoti tarixi

0_144c5b_eb6dfdb0_orig.png   Мо Яннинг мукофотга лойиқ деб топилиши турли адабий доираларда ижобий муносабат билан бирга айрим ғарблик танқидчиларнинг иккиланишларига сабаб ҳам бўлди. Кейингиларни тушуниш мумкин: одатда Нобель мукофоти ўз соҳасида машҳурликка эришиб, танилганларга берилар эди… Davomini o'qish

Mo Yan. Qissago’y. Nobel ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2016.06.12_17h53m32s_007_.png    Хитойлик ёзувчи Мо Яннинг Нобель мукофотига сазовор бўлган асари унинг сюрреалистик руҳда ёзилган “Мусаллас ўлкаси” романидир (Муҳаммаджон Холбековнинг «Нобель мукофоти соҳиби Мо Ян» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).
Қуйида мазкур мукофотни топшириш маросимида адиб ўқиган маъруза эътиборингизга ҳавола этиляпти.
Davomini o'qish

Herta Myuller. Ro’molchangiz yoningizdami? (Nobel mukofoti ma’ruzasi)

077   Ҳар куни субҳидам онам уйимиз остонасида турганча мендан “рўмолчанг борми?” – деб сўрар эдилар. Менда эса ҳеч қанақа рўмолча бўлмас, шу боис ҳар куни эрталаб, яна бир бор хонага қайтиб кирар ва рўмолчамни олар эдим. Чиндан ҳам ҳар куни менда рўмолча бўлмас, чунки ҳар тонг мен онамнинг савол беришларини кутардим. Рўмолча тўғрисидаги сўроқ онамнинг ҳар тонг менга далдаси бўлиб эшитиларди. Куннинг бошқа пайтларида турли юмушлар орасида бу саволни мен ўзимга-ўзим берар эдим. Рўмолчанг ёнингдами? Бу менга билвосита мулойимлик, нозиклик бахш этар эди. Davomini o'qish

Jon Maksvell Kutzee. Xo’jayin va Xizmatkor. Nobel mukofoti ma’ruzasi

03   Кўп йиллар илгари, у кимсасиз оролдаги ҳаётини қоғозга туширишга аҳд қилганида, қарасаки, тилига сўзлар келмаяпти, қалам қоғоз устида юришни хоҳламаяпти, ҳатто бармоқлари қимирламаяпти. Шунга қарамай, у ўзини мажбур қилди, сўз кетидан сўз топиб, жумла ортидан жумла тўқиб, кундан-кунга ёзувчилик кўникмасини оширди ва ниҳоят, гап Жумавойга бориб тақалганда саргузаштларни силлиқ ва шариллатиб ёзиб ташлади. Davomini o'qish

Не очень возвышенное прошлое нобелевских премий.

02-2

Злоключения с этой премией также породили множество легенд. Как гласит самая популярная из них, премии по математике нет по той причине, что у жены Нобеля (или любовницы) был тайный роман со шведским математиком. Однако это не соответствует действительности. Но есть другая действительность: когда лауреата Нобелевской премии по физике за 2010 год Андрея Гейма проинформировали о том, что шведская академия признала его заслуги и намерена наградить, он ответил: «Нобелевская премия помешала моей работе. Я не уверен, что это полезная помеха, хотя она определенно приятная». Davomini o'qish