Rasul Hamzatov. Mening Dog’istonim & Kitobdan ostiga chizilgan fikrlar

05Атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллудининг 101 йиллигига бағишланади

   Тоғликларда шундай одат бор: меҳмонга уйингдаги бирор нарса ёқиб қолиб, уни мақтагудай бўлса, ачинсанг ҳам совға қилишинг керак… Бир вақтда Қўмиқдан меҳмон келиб, уйдаги бор нарсани мақташга тушибди. Унга мақтаган ҳамма нарсасини беришибди. Лекин уни кузатаётганда этигига ёпишган тупроқни сидириб олишди… Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.10.06_07h15m52s_001_.png8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 101 йил тўлади

   Машҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада  Максим  Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish

Asror Mo’min. O’zimizning Rasul og’a & Rasul Hamzatov. Uch kitob: Mening Dog’istonim + Yuksak yulduzlar + Bir xonadon farzandlari

221Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Дунёда Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатовни танимаган, асарларини севиб ўқимайдиган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Унинг тоғликларга хос қуйма ибораларга, янги ташбеҳларга, ажиб ифода усулига йўғрилган асарлари ҳар бир адабиёт мухлиси учун яшаш жойидан, миллати, дини, эътиқоди ва ёшидан қатъи назар азиз, мўътабардир. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Tog’ qizi. Radiospektakl & Asror Mo’min. Rasul Hamzatov. Drama

028Асрор Мўмин узоқ йиллардан буён таниқли доғистонлик авар шоири Расул Ҳамзатов ижодининг фидойи тарғиботчиси, шоир асарларининг моҳир таржимони сифатида адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Бугунги саҳифамизда унинг яқиндагина «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Расул Ҳамзатов» драмаси ва суюкли авар шоири достони асосида ўтган асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектакл билан танишасиз. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Ona tili. «Mening Dog’istonim» kitobidan.

05   Айтишларича, жуда қадим замонда авар тилида сўз кам бўлган. «Ҳаёт», «озодлик», «мардлик», «дўстлик», «олижаноблик» каби тушунчалар битта сўзда ифодаланган экан. Майли, бошқа бировлар менинг камсонли халқимнинг тилини қашшоқ деб айтишса айтишар. Лекин мен ўз туйғуларимни, фикр­ларимни ўз она тилимда қандай хоҳласам шундай ифодалай оламан, бунинг учун мен бошқа тилнинг ёрдамига муҳтож эмасман… Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. «Dog’istonim» kitobidan. Erkin Vohidov tarjimasi

62d5a552048b56df69565ab2812e5c4b.png   Таржимондан:  Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish

Burgut qanotida… Rasul Hamzatov: Xotiralar, mulohazalar (1987)

0558 сентябрь — атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллуд топган кун

    Шоир. Файласуф. Ҳамзат Цадасанинг ўғли. Фотимат, Зарима ва Солиҳатларнинг отаси. Тўрт набиранинг бобоси. Эпикур таълимотининг тарафдори. Дилтортар суҳбатдош. Соддаларнинг соддаси. Пешонаси ярқироқ, омадли. Бир пайтнинг ўзида ҳам Гаргантюа, ҳам Пантагрюэль. Ҳам Санчо Панса, ҳам Дон Кихот… Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Tarjimalar

091    Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир шоирлар Шайх Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бедилдан қилган таржималари билан сайтимиз саҳифалари орқали яхши танишсиз. Улкан шоирнинг таваллуд куни  арафасида  унинг   замонавий шоирлар ижодидан қилган таржималари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Derazam ortida yomg’ir shovqini

09

  Ўтган йили (2013 йил) феврал-март ойларида ижодий таътилга чиқиб, “дунёдан узилиш” эълон қилгандим. Ўшанда анча-мунча китобни ўқиб, мўлжаллаб-мўлжалламай юрган нарсаларимнинг айримларини қоғозга тушириб олгандим.
Ижод жуда ғалати, тушуниксиз жараён. Баъзида ёзгинг келади-ю, ёзмай юраверсан. Гоҳида умуман ёзмасликка ҳам ўрганиб қоласан. Шундай пайтларда мутолаа ва айниқса таржима одамни жонлантиради, ижодга қайтаради. Ярим зоҳидона таътилимда гарчи ёзиб турган бўлсам ҳам, бир-иккита таржималар қилдим.
Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. «Mening Dog’istonim» kitobidan hikmatlar

08
Нафосат, яхшилик, раҳмдиллик, муҳаббат, гўзаллик, ватанпарварлик, ифтихор, нафрат каби тушунчалар туфайли шеърият пайдо бўлганидай, бу тушунчалар шеърият туфайли улуғвор. Улар шеъриятсиз, шеърият уларсиз мавжуд эмас. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Ulug’ she’riyat uchun

023
ХХ асрнинг улуғ шоирларидан бири, авар халқининг севимли фарзанди Расул Ҳамзатов номи ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш. Дунё адабиётида ўз овозига эга бўлган бу ижодкорнинг адабиёт, шеърият, ватан ва инсонийлик мавзусида битилган асарлари ҳам ўзига хосдир. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov: U e’tirof, yo isyon, yo tarsaki, yo o’pich

011

8 сентябрь – Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов таваллуд топган кун

Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадар дағал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман… Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар…” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. Davomini o'qish