Shoyim Bo’tayev. Orfey iltijosi xaloskori. Roman-esse

044 Энди унинг аҳволи янаям оғирлашди, қув қув йўталганча қийналиб нафас олар, шундаям хаёлини битириши лозим бўлган юмушлар банд этганди. Сал пал ўзига келган заҳотиёқ қўлига қалам дафтар олиб, беморлик алаҳсирашлари исканжасида ҳали буткул тарк этишга улгурмаган фикрларини қоғозга тушириб қолишга уринарди. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Shukur, ayt-chi, bu hayot nima? Esse

03Кўз илғамас беқиёс адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар,айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён бўлиб, гоҳ ҳазин, гоҳ дилхуш ҳис-туйғуларга сизни ғарқ этади. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Eski arava & Hamxonalar. Shoyim Boʼtaev asari asosida radiospektakl

044Павел Иванович Чичиков гоҳ губернаторнинг дилтортар қизини, гоҳ божхонадаги сердаромад хизматини эслаб, энтикиб хўрсинганича, қандайдир ўй хаёллар оғушида эди. Унинг нималарни ўйлаб, қандай режалар тузаётганини шайтони лаиннинг ўзи билмаса, ўз тоат ибодатлари билан машғул художўй кимсаларнинг билишлари душвор эди… Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Hisomiddin al-Yog’iy

034

  Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini

Ashampoo_Snap_2017.05.10_00h47m07s_002_a.png    Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Qarz & Inson qalbidagi olam. Yozuvchi bilan suhbat

09    Масалан, носфурушни олайлик. Шу ҳам образ. Буни билиб, ҳис этиб ифодаласа, қизиқарли нарса чиқади. Носфуруш носкашга етаклайди. Ҳозир носкашлар кўп. Қишлоқларда девор тагида ўтирволиб, носвойни отиб ўтиришади. Булар ким? Нега шундай? Ижодкор ўйлаши керак, ўрганиши керак… Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Keng dala, to’rtovlon va beshinchi

09   Ука, сиз мелисада ишламайсими мабодо?! Ҳа, шунақами? Унгаям таниш‑билиш керак‑да. Индамай бориб «лўп» этиб кириб кетаверса, кимлар ишламасди. Ҳаммаям текин усти бош кийсам, катта‑катта ойлик олсам дейди. Шундоқчанги бўлганидан кейин, талабгориям кўп‑да, талабгор кўп бўлдими, у ёғини ўзингиз биласиз. Майли, ҳали ишлаб сарф‑харжга жичча пул тўпланглар, қочиб кетаётгани йўқ, жойлашиб оласизлар. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Tog’lar olisdan ayon ko’rinadi.

02524 март — атоқли адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Шукур Холмирзаевнинг барча асарлари умумтурк адабиётининг юксак намуналари эканига шубҳа йўқ. Фақат бу асарлар туркий тилда сўзлашувчи дунё хал­қ­ларига ҳали етиб бормади, етиб борса, улар ёзувчи яратган қаҳрамонлар орқали ўз уруғларини, яқинларини, қондошларини дарҳол таниб, топиб оладилар. Шукур Холмирзаев феномени ҳали қўриқлигича очилмай турибди.

Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Qora Klit

032Истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевни 55 ёшга тўлгани билан табриклаймиз.

    Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish