Тоғлар оқарди, адирлар ёришди, уфқ қизарди. Кундалик юмуш бошланди. Амирқул ака кўзлари қизарган ҳолда чайлага суяниб ўтирар, у ҳолсиз эди. Ўчоққа ўт қўймоқчи бўлди, ҳафсаласи келмади. Бир-бир босиб, адир тепасига кўтарила бошлади ва бирдан йиғлагиси келди. Лабларини қаттиқ тишлаб, тепага чиқиб борди. Қаршисида буғдойпоя ястанган, ер ҳайдалмаган эди. Сариқ тиканлар, кўп зарғалдокдар сайрар. Бу шундай сўник, лоқайд ва ғариб манзара эди. Қоровул пастроққа тушиб, кесакка ўтирди. Davomini o'qish
Teglar: Shukur Xolmirzayev
Shukur Xolmirzayev. Ota yurt & Adabiyot — mening hayotim…
24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Шукур Холмирзаев ёзган барча асарларида инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Navro’z,navro’z… & Qora kamar. Radiospektakl & Shukur Xolmirzayevni xotirasiga bag’ishlangan teledastur (2021)
24 март — Устоз адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Султон катта-катта одим отиб борар, шундоқ ҳам эсиб турган шабада унинг кўкрагига урилар, жонсиз, узун, саноқли сочларини тўзғитар (у онда-сонда бармоқлари билан сочини силаб қўярди), у энг олий, энг одамий ниятини амалга ошириш учун бораётир, қутлуғ айём арафасида (эртага — наврўз!). У бу ниятни амалга ошириш учун илгари ҳам бир мунча хаёлларга толган эди, бироқ шу ишни амалга оширса — бачканалик қилгандек туюлган, кейин бир хўрсиниб: «Барибир, айб менда эмас-ку!» деб қўя қолган эди. Энди, наврўз арафасида… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Oy yorug’ida
Самар қоя оралиғидан ўтган сўқмоқдан юриб ялангликка чикди. Ой унинг қоқ манглайида, сояси томон чўзилган эди. Сўқмоқ оқариб кўринади. йўлдан чиқмаса, у тонггача қишлоққа тушиб боради… Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Shukur, ayt-chi, bu hayot nima? Esse
Кўз илғамас беқиёс адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар,айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён бўлиб, гоҳ ҳазин, гоҳ дилхуш ҳис-туйғуларга сизни ғарқ этади. Davomini o'qish
Odil Yoqubov. Boysun safari & Shukur Xolmirzayev. Odil aka haqida o’ylasam
20 октябрь — атоқли ёзувчи Одил Ёқубов таваллуд топган кун
Ёзувчининг сувратини кўрмаган, у билан мулоқотда бўлмаган пайтларингда қиёфасини асарларидан олган энг яхши таассуротларинг, инсоний фазилатлар асосида ўзинг яратасан экан: у, албатта, баланд бўйли, ғоят кўҳли ва фақат яхшилик рамзини ўзида мужассам этган зот бўлиб кўринади… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Bulut to‘sgan oy & Hikoya asosida radiospektakl
Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. So’nggi bekat. Audiokitob & Shukur Xolmirzayevning tafakkur olami
ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ
…муаммоларнинг муаммоси – одам. Одамни чинакамига акс эттирар экансиз, унинг қилмиш-қидирмишларидан муаммолар келиб чиқаверади. Ўша муаммоларни ҳал этиш эса… сенинг ишинг эмас: уни ҳаёт ҳал этади ва пироварди, ўша «ҳал этилиш» жараёни яна адабиётда акс этиши мумкин. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Yozuvchi kim? & Hikoya haqida & Esse — erkin ijod & Shukur Xolmirzayev. Saylanma. 1-4-jild
24 МАРТ — ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Xorazm, jonginam. Hikoya & O’n sakkizga kirmagan kim bor?..Ovozli kitob
24 МАРТ — ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Одамнинг дардини дўстлари кўтарар экан. Юрагингни бўшатасан… Кейин биласанки, сен ҳам шу оламда омонатсан: борадиган жойинг — ўша жой. Ана шу хаёллар бошингни қамраганда, оламнинг барча ташвиш-таҳликалари бир пул бўлиб қоларкан. Эътиқодлар ҳам… Худо ҳаққи, ҳеч нарсанинг қиммати қолмагандай бўларкан. Бироқ мени тағин отам… унинг руҳи қандайдир тутиб қолди: у нимага садоқат билан ўтди оламдан?
Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Adabiyot, yozuvchi va ijod haqida & Nazar Eshonqul. Shukur Xolmirzayev haqida
24 март — Атоқли ёзувчи Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги
…Шахсан мен китобхонни бир ёққа торта билган, унинг дидига мўлжаллаб – унга асарини нима қилиб бўлса ҳам ёқтириш мақсадида эмас, ўша дидни бир баҳя бўлса-да кўтариш ниятида тер тўккан ёзувчиларни севаман… Davomini o'qish
Qora kamar. Shukur Xolmirzayev pyesasi asosida radiospektakl
Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.