Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul

07 Уильям Фолкнер туғилган кун  (25 сентябрь олдидан

  Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Uilyam Folkner (06)

09   Америка Қўшма Штатлари, қолаверса, жаҳон классик адибиёти тарихида Фолкнер эгаллаган ўрин шунчалик мустаҳкамки, унинг нафақат насрий асарлари, балки мухлислари ҳузурида сўзлаган нутқлари, эссе, мактуб ва кундаликлардан иборат китобларининг катта ададларда чоп қилиниши ҳам, бошқа тилларга таржима этилаётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Qora musiqa

Ashampoo_Snap_2018.04.10_13h26m14s_001_.png  Уильям Фолкнернинг кичик жуссасидаги катта юраги мурувватга, шафқатга, ғурурга, муҳаббатга тўла эди. Заминга, борлиққа, ҳаётга, инсонга, ўлмас умумбашарий қадриятларга муҳаббат, онасига, аёлга бўлган улкан муҳаббат… Davomini o'qish

Uilyam Folkner. «Qora musiqa» hikoyasidan fiqralar & Mansur Jumaev. Kichkina odamning ulkan qalbi

Ashampoo_Snap_2017.05.08_22h31m16s_003_.png       Жаҳонга машҳур адибнинг катта бобоси Уильям Кларк Фолкнер (1826 — 1889) АҚШ  тарихидаги асосий  воқеалардан бири — Шимол ва Жануб урушида қатнашган, ўз даврида машҳур бўлган “Мемфиснинг оқ атиргули” романи муаллифи эди. Фолкнер бола пайтида оиласи шимолдаги Оксфорд шаҳрига кўчгач, адибинг бутун умри шу шаҳарда кечади. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Qayg’uga aylangan vaqt & Tillaniso Eshboyeva. Toki dunyoda muqarrarlik bor

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_.png    ХХ асрнинг буюк адибларидан бири, америкалик ёзувчи, шоир, драматург, Нобел мукофоти совриндори Уилям Фолкнернинг ҳаёт ҳақидаги ўйлари ва Тилланисо Эшбоеванинг адибнинг энг машҳур асарларидан бири «Айиқ» қиссаси ҳақидаги мулоҳазалари билан танишинг. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Quyosh zavoli & Muhammadjon Xolbekov. Folkner olami

Ashampoo_Snap_2016.10.31_23h19m50s_010_.png     Уильям Фолкнер ХХ аcрнинг охирги Дон-Кихотларидан эди. Кундалигида у: “Одам умрининг боқийлиги шундаки, енгиб ўтишига кўзи етмайдиган фожиалар билан тўқнашганда ҳам у барибир бу ишни уддалашга ҳаракат қилади”, деб ёзади. Davomini o'qish

Uilyam Folkner: Adabiyotda yozuvchi emas, asar muhim

Ashampoo_Snap_2016.10.31_23h17m18s_007_.png     Худо суйган ёзувчи бошқа биров илғашга қодир бўлмаган қусурни, албатта, кўра олади. Бундан изтироб чекади, дунёга сиғмайди ва ўз-ўзидан Тангри кўнглига солган дардларини қоғозга туширади. Мавзу тополмаган ёзувчига ачинаман. Бу чидаб бўлмас азоб. Ёзувчи мавзу топиб ёзиши ва уни қоғозга тушириши учун бошқалар иш билан ғоят банд бўлиши керак, яъни, унга ёлғизлик кифоя. (“Санъат фантастикаси” журналида чоп этилган мазкур суҳбат Жан Стеин томонидан тайёрланган). Davomini o'qish

Xeminguey Folknerdan nega ranjigan edi?

033
Жаҳон адабиётида америкалик буюк ёзувчи Уильям Фолкнернинг 1947 йил апрел ойида Миссисипи университети талабалари билан учрашувда айтган фикрлари катта ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, Фолкнернинг айнан ўша фикрлари бутун бир авлод вакилларининг адабиётга бўлган қарашларини белгилаб берди. Қолаверса, миллионлаб китобхонлар ҳам ярим асрдан ортиқ вақт мобайнида бадиий асарни танлашда Фолкнер тавсиясига беихтиёр амал қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Mansur Jumayev. Kichkina odamning ulkan qalbi

07
25 сентябрь — Нобель мукофоти соҳиби, атоқли адиб Уильям Фолкнер таваллуд топган кун

  Фолкнер шундан сўнг роман ёза бошлади. 4 йилда 3 та романи босилди: «Аскар мукофоти», «Чивинлар», «Сарторис». Аммо учаласи ҳам муваффақият қозона олмади. «Шовқин ва ғазаб»гина (1929 йил) танқидчилар эътиборини ўзига тортди. Мазкур роман ўзига хос услубда ёзилганди. Асардаги ҳар битта воқеа турли нуқтаи назардан туриб ёритилгани билан диққатга сазовор эди. Асарни ўрганиб чиққач, мунаққидлар бир овоздан уни «улуғ роман» дейишди. Davomini o'qish