Бутун бошли жамиятнинг манқуртлашиши эса жуда ёмон ҳол. Ёмонлиги шундаки, жараён бир бошландими, ҳеч ким унинг олдини ололмайди. Олдини оламан, деганни жиннига чиқаради. Ким, дейсизми? Жамиятнинг ўзи! Davomini o'qish
Teglar: Ulug’bek Hamdam
Ulug’bek Hamdam. Xato qilishga endi haqqimiz yo’q
Мана ҳозир, ҳар биримизнинг қаршимизда – лотин ёки кириллдан бирини танлашда турибди! Бу имкон масъулиятли ишнинг бошида турганлар учун янада шарафли. Энди бутун бошли халқнинг келажаги ҳам у ёки бу даражада шу танловнинг тўғри ёки нотўғри эканлигига бориб тақалади. Яна шуки, бундай имкон ҳар доим ҳам берилавермайди. У ўта ноёб тарихий ҳодиса. Шунинг учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (5)
Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)
Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)
Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)
Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish
Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar
28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Tomchiman bir…dengizga tashna
Асар, гарчи, анъанавий ҳамду наътдан дебоча олган эса-да, унинг мағзи ана шу томчи ва унинг ҳаракатида яширин каби туюлди менга. Чунки теранроқ ўйлаб қарасак, бани башар борки, пайғамбардан бандагача, шоҳдан фуқарогача, барча-барчамиз ўша томчига ўхшаймиз. Денгиз эса Яратгувчимиз. Davomini o'qish
Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat
Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Jamiyat ichra samimiyat bahosi…
Мен «Бегона»ни жудаям қийналиб ўқиганман. Ҳар сафар шундай бўлган. Нега? Назаримда, асар бош қаҳрамони Мерсонинг дош бериш ўта мушкул бўлган самимиятидан тафаккур кўзларим қамашиб кетган бўлса, ажабмас… Айримлар уни худосизликда айблашни хуш кўришади. Эътиқодсиз, дея қўлини бигиз қилишади. Ҳа, биз она Шарқ фарзандларимиз. Тан олишим керак, мен ҳам қабул қилолмайман унинг дахриёна фикрларини. Кўнглимга изтироб солади улар. Davomini o'qish
Tal’at Solihov. Qobiqni yorib chiqish saodati & Ulug’bek Hamdam. Yangilanishlar avvalidagi olim
Талъат Солиҳов бутун бошли адабий йўналиш ёки ёзувчи ижодидан бир-иккита шундай фикрларни суғуриб олардики, кейинча чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсангиз, ўша йўналиш ё якка ижодкор асарларининг моҳияти айни ўша “бир-икки фикр”га суяниб турганига амин бўласиз. Бу энди катта масштабдаги тафаккур эгасининг, ҳақиқий адабиётшуноснинггина қўлидан келадиган Буюк Ишдир! Davomini o'qish