24 апрел — адабиётшунос олим,шоир ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам таваллуд топган кун.
Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир янглиғ, қўшниларнинг умр йўлларида пайдо бўлганди… Балки одамлар унинг йўлларида учраб қолгандир, ким билади дейсиз… Davomini o'qish


Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла — ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. 







