Сокин ўрмон сўқмоғининг сукунатини отнинг дупур-дупури бузди. Сўқмоқ четида турган кишилар ёнига келган оқ от устида серсоқол, елкалари кенг, шляпа кийган бир киши ўтирарди. У отдан тушиб, бошида симоби салла, эгнида адрас тўн, қотмадан келган баланд бўйли кишига бармоқлари йўғон қўлини узатди… Davomini o'qish
Teglar: Umid Bekmuhammad
Umid Bekmuhammad. Xorazm tarixidan lavhalar
Ҳарбий кийимдаги чўққисоқол киши ўзини Дзержинский деб таништиргач, тергов қилинаётган ўрта осиёликларни янада қаттиқ қўрқув эгаллади. Чунки “Қаттиққўл Феликс” лақабли бу инсоннинг қилган ишларини ҳамма эшитган эди. Лубянка хўжайини қаршисида турганлар ҳам шунчаки кўчадан тутиб келтирилган инсонлар эмас, балки Хива хони, унинг яқин кишилари ва амалдорлари эди… Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Davr farzandi
20 май — Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Сарвар Азимов таваллуд топган кун
Сарвар Азимов эслашга арзигулик давлат арбобигина эмас, жуда кўп замондошлари, шу жумладан унинг меҳру муруватини кўрган 70-80 йилларда адабиётга кириб келган авлод ёзувчиларигача тан олган катта инсон эди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Yahyo G’ulomov jasorati
1 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун
Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Uch shoir qismati
Кунлардан бир куни олимлар Хоразмшоҳ Отсиз мажлисида мунозара ва баҳс қилар эдилар. Вотвот ҳам ўшал мажлисда ҳозир бўлиб, мунозара, баҳс ва теззабонлик кўрсатар эди… Турди Фароғий номи тилга олиниши билан, унинг “тор кўнгуллик беклар” ҳақидаги шеъри ёдга тушади… Амирнинг жаҳолатпарастлигини билган Ҳозиқ дўстларининг таклифига кўра, Шаҳрисабзга кетишга мажбур бўлади… Davomini o'qish
Nuriddin Muhitdinov. Usmon Yusupov & Naim Karimov. Saboq & Umid Bekmuhammad. Nuriddin Muhitdinov merosidan
Куни-кеча, аниқроғи 1 март куни Усмон Юсупов таваллуд топган кунга 118 йил тўлди. Шу муносабат билан таниқли давлат арбоби ҳаёти, фаолиятига бағишланган хотира ва муносабатларни тақдим этмоқдамиз… Davomini o'qish
Yangi kitob: Umid Bekmuhammad. Xorazmda yashagan nemislar
“Хоразм” нашриёти яқинда тарихчи ва публицист Умид Бекмуҳаммаднинг “Хоразмда яшаган немислар” номли китобини нашр қилди. Китобда 1883 йилдан 1937 йилгача воҳада яшаган меннонит немисларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобга филология фанлари доктори, профессор Сапарбой Рўзимбоев сўзбоши ёзган.Қуйида ана шу сўзбошини ва “Хоразмда яшаган немислар” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (2)
Пушкин шоир сифатида довруқ таратган даврда Оллоқулихон (1825-1842 йилларда ҳукмдорлик қилган) Хива хони эди. У Муҳаммад Раҳимхон 1 нинг фарзанди бўлиб 30 ёшида тахтга ўтирганди.Отасидан унга бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолганди.Буларнинг ҳар иккаласиниям сақлаб қолиш учун ҳукмдор бир неча бор Эрон ва Бухорога юриш қилади…. Оллоқулихон Бекович фожиасидан сўнг Россия билан тўхтаб қолган алоқаларни ҳам тиклашга интилган.Иккала давлат ўртасида элчилик муносабатларини ўрнатишга ҳаракат қилган.Шу ниятда бир неча бор элчиларни Русияга йўллайди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (1)
— Сиз буюк шоирсиз-а! Гоҳида сиз билан дўстлигимизни биладиган Петербургдагилар, ҳарбий вазир Чернишев ҳам, « Хивани забт қилмоқчи бўлган хаёлпараст, шоирлар билан дўстлиги яхшиликка олиб келмайди» деб куюнади,—хохолаб кулди Перовский ва гапида давом этди.—Мен эса хаёлпараст эмаслигимни, Пётр армонини ушалтириш мумкинлигини император аъло ҳазратларига исботлаб бердим. Жаноблари хонликка юриш қилишликка рози.Фақат молия вазири Кошкин хазинада пул йўқ дея нолияпди.Ахир хазинага пулни у ерни босиб олгач, тўлдириш мумкин-ку. Канцлер Несельрод эса Англиянинг Ўрта Осиёда манфаатлари бор ва у «хафа бўлиши мумкин» деяпти... Davomini o'qish
Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism
Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish
Xiva xonligi tarixidan 11 lavha
Эронлик генерал Исмоил Мирпанжийнинг «Асирликдаги хотиралар» китобининг биринчи қисми билан танишдингиз. Иккинчи қисмни диққатингизга тақдим этишдан аввал асарда акс этган 1854-64 йиллардаги айрим воқеалар, ўша давр шахслари, хонликда ҳукм сурган сулолалар, умуман ўша давр муҳитига оид лавҳалар билан таништиришни лозим деб топдим. Ўйлайманки, бу мақолалар Мирпанжий тасвирлаган даврни янада кўз ўнгингизда ойдинроқ тасаввур қилишга ёрдам беради (Муаллиф изоҳи). Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Fitratning qamoqdagi xotini & Cho’lponning Solihasi va Ekaterinasi
Тақдим этилаётган мақолаларда Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпоннинг умр йўлдошлари тақдири ҳақида ҳикоя қилинади… Davomini o'qish