Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish
Teglar: Usmon Qo’chqor
Salim Babulloo’g’li. Bir oz olislardan axtaring meni
Азиз дўстим, озарбайжон адабиётининг ёрқин сиймоси Салим Бабуллаўғлини қутлуғ 50 ёши билан чин юракдан табриклайман. Узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тилайман!
Мактаб ёшига етгунимга қадар бобом ва отам менга шарқ ҳамда Озарбайжон мумтоз адабиётининг шеърларини ўқиб беришарди. Мен уларни шунчалар катта иштиёқ билан тинглардим-ки, дарҳол эсимда сақлаб қолардим… . Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. She’rlar & Sevara Alijonova. Daraxtga aylangan odam
Рост сўзлаган маъқул. Усмон Қўчқорнинг борлигини билдик, аммо ўзи айтганидек, кимлигини билолмай, ғафлатда қолдик. Ёнгинамиздаги дурни тошга қиёслаб, кўпам эътибор бермадик. Бугун амин бўляпманки, У сездирмайгина бизларни ўзига сеҳрлаб, меҳрлаб қўйган экан. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Shoir nafasi — o’chmas nafas. Usmon Qo’chqorni xotirlab
Саҳифа шоир таваллудининг 65 йиллигига бағишланади
Шофиркон дейилса, кўҳна Вардонзе хотирланади. Вардонзе деса бепоён Қизилқум саҳроси, устод Айний тасвирлаган Жилвон ва чўл кенгликлари хаёлга келади. Усмон Қўчқор ана шу юртнинг содиқ фарзанди, ана шу диёр одамларининг маънавий-ахлоқий тушунча, ҳолат ва ҳақиқатларини шеъриятда акс эттирган доно шоир. Донолиги шундаки у инсон сийратини гап биланмас, кайфият, эҳтирос ва ҳол таъсирида поклаш сирларини очади. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat
15 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги
Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish
Milliy kutubxonada ikki mashhur ozarbayjon shoiri: Salim Bobulloo’g’li va Ajdar O’l bilan uchrashuv
2018 йил 7 июль куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида қардош Озарбайжон шеъриятининг икки таниқли вакили Салим Бобуллоўғли ва Аждар Ўл билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Чет элда сафарда бўлганим сабабли бу икки қадрдон дўстим билан учрашиш имкони йўқлигидан армон қиламан. Бу учрашувга боришга муяссар юртдошларимга ҳавасим келади. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. Seni shu zaminda uchratib qoldim & Mashhura Sheraliyeva. Quvonchbaxsh g’ussa
Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда ёзилган шеърларини “таржима” қилиб бериш ниятим йўқ. Бироқ мени ҳайратга солган нарса нелигини билгим, англагим келаверади. Davomini o'qish
Taniqli shoir Usmon Qo’chqor vafot etdi
Ozarbayjon she’riyatidan: Iso Ismoyilzoda & Eldor Boxish
Озарбайжон шеърияти турк адабиёти бўстонининг энг гўзал боғларидан биридир. Бугун сизга ана шу боғнинг икки дарахти — икки шоир: Исо Исмойилзода ва Элдор Бохиш шеърларини қардош адабиётнинг фидойи тарғиботчиси, таржимони Усмон Қўчқор таржимасида тақдим этмоқдамиз Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. She’rlar.

15 июль — Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор 60 ёшга тўлди. Чин дилдан қутлаймиз!
Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», Собир Рустамхонлининг «Кўк тангри» романлари, турк ва азарбайжон шоирлари шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбек адабиётида ўз ўрнини топган таниқли шоир ва таржимонни муборак 60 ёши билан чин дилдан қутлаймиз ва узоқ умр, баракали ижод тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor ‘She’r sehri’ teleloyihasida.
Бир неча кундан кейин 60 ёшини нишонлайдиган истеъдодли шоир ва моҳир таржимон Усмон Қўчқорни саҳифамиз, шеърият ихзлосмандлари ва шоир мухлислари номидан чин юракдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, баракали ижод,қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish

