
Номиқ Камолнинг «Жалолиддин Хоразмшоҳ” фожиаси орқасидан ўн беш йилча юрганман. Ҳаммаси 1973 йили Ўзбек совет энциклопедиясида Номиқ Камолнинг шу номли тарихий драмаси борлигини ўқигач, оромимни йўқотишдан бошланди. Хаёлимда бир даҳшатли шеърий асарни кўргандай бўлдиму тезроқ уни таржима қилиш орзуси пайдо бўлди. Аммо,совет замони эди, Номиқ Камолнинг турк тилида тугул,совет,яъни рус тилида ҳам топиб бўлмайдиган кунлар эди. Davomini o'qish


Биринчи навбатда болалар учун адабиётларни арзон қилиш керак. Бу жуда муҳим. Ҳозир китоблар қиммат. Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди. Ҳеч бўлмаса, болаларга мўлжалланган китобларни арзонлаштирсак, ана ўшандагина китоб мутолааси ҳақида гапирсак ярашади.
Хуршид Даврон ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг шеърларида аввало, ватанга муҳаббат, буюк аждодлар руҳига эҳтиром ва самимиятни кўриш мумкин. Унинг шеърларини ўқир эканмиз, қайноқ қалб соҳиби томонидан ёзилган ҳароратли мисралар бевосита ўқувчи руҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказишига гувоҳ бўламиз… 
Мақолада таниқли шоир Хуршид Давроннинг 70-80-йиллардаги шеърлари таҳлил қилинган. Шоир ижодида тарих мавзусининг ифодаланиши ва бадиий мақсад учун хизмат қилиши тадқиқ этилган. 


Хўш, муаммо нимада? Нима учун Aрманистон бундай тажовузкорлик қилмоқда? Нима учун дунё афкор оммаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотлар ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери бу масалага кўз юмиб келмоқда?