Sesar Valyexo. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

04 Сесар Вальехо (исп. César Abraham Vallejo Mendoza) – жаҳон шеъриятининг энг машҳур сиймоларидан бири. Унинг шеърлари нафақат испанчада ижод қилган шоирлар, шунингдек, ХХ аср мўъжизаси сифатида тан олинган Лотин Америка прозасининг таниқли вакиллари асарларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Kuzgi erkin shamollar tovushi yangrar… («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h48m37s_011_.png

   Буюк япон шоирининг номини шон-шуҳратга кўмган «Бир ҳовуч қум» китоби таркибидаги туркумларни тақдим этишда давом этамиз. Бугун «Кузги эркин шамоллар товуши янграр» туркумига кирган танкаларнинг  эски ва янги таржималаримда мутолаа қилиш навбат етди. Davomini o'qish

Oshiq Umar. She’rlar

090   Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish

Xurshid Davron ‘Hayot va xayol’ radiodasturida (2011) & Xurshid Davron. Ikki kitob: Samarqand xayoli & Bahordan bir kun oldin

005   Бир неча йил аввал (2011 йил деб ёздиму 2010 йилда эмасмиди, деб иккиландим) «Машъал» радиосининг «Ҳаёт ва хаёл» дастурида истеъдодли журналист Сурайё Мансурова билан суҳбатлашган эдим. Яқинда эшитиб кўриб, суҳбат давомида айтган айрим фикру мулоҳазаларим ҳамон долзарб бўлиб қолаётганини фаҳмлаб,  суҳбатни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Umberto Eko. Asarlaridan iqtiboslar & Ma’rufjon Yo’ldoshev. Umberto Eko haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.26_18h35m11s_003_.png    Ўқувчи ҳақиқатни англаши учун муаллиф ўлиши керак. Бу ҳикмат менинг севимли асарларимдан бири — «Атиргул исми» номли романнинг муаллифи, таниқли итальян адиби ва файласуфи Умберто Экога тегишли… Davomini o'qish

Qorachao’g’lon. She’rlar

karacaoglan

  Қорачаўғлоннинг қаерда туғилгани ҳақида ҳозиргача аниқ тўхтам йўқ. Баъзи манбаларда у Қозон тоғи яқинидаги Фарсакда,бошқасида Османиядаги Фурсак қишлоғида,бошқа жойда Қозон яқинидаги Кўкча қишлоғида,яна бошқа ерда Белградда, яна бошқа жойда Чукоровада туғилган дейилади. Халқ ичида унинг эрта етим қолгани ҳақида афсоналар юради. Шу афсоналарга кўра, Қорачаўғлон умрининг кўп қисмини ғурбатда ўтказади, Бурсада сўфийлик тариқатидан сабоқлар олади. Davomini o'qish

Van Vey. She’rlar

09    Ҳам машҳур шоир, ҳам хитой тасвирий санъатида ўзига хос манзара (пейзаж) мактабига асос солган мўйқалам устаси, уста хаттот ва тенги йўқ мусиқачи бўлган Ван Вэйни замондошлари «Будда шоири», кейинги авлодлар эса «Жаннатдан тушган малоик» дея шарафлаганлар. Унинг ижодий фаолияти бугунгача адабиёт ва санъат аҳли учун ўрнак бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (5).

042    Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).

042     Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).

042     Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).

042    Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish