Мажнунанинг шеърларини ўқир эканман, унинг юрагида жуда катта Дард билан баробар улкан Бахт уммони мавжланиб турганини илғадим. Йигирма тўрт ёшли инсон ҳали ҳаёт денгизи соҳилидан унча узоқлашмаган, олдинда нималар кутаётгани эса ёлғиз Яратганга маълум. Умидим шулки, Мажнуна Бахтини кўзлаб, ундан тирикликка ёдгор бўлиб қолажак Сўзини излаб олға сузсин. Қайғу билан Шодлик икки елкани бўлсин. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Jamol Sirojiddinga bag’ishlov
Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга табассум, кўзларга шуур улашган истеъдодли шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида 60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.
Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Registon maydonida namoyish etilgan O’zbekiston tarixidagi ilk 3D-mapping formatidagi tomosha haqida
Хабарингиз бор, яқинда интернет тармоғида 10 маротаба ўтказилган Халқаро «Шарқ тароналари» фестивали якунида Регистон майдонида 3D-mapping форматидаги 5 дақиқалик томоша намойиши ҳақидаги видеолавҳа тарқатилди. Тез орада айни шу майдонда тақдимоти ўтказиладиган ва дунёда бундай кенгмиқёсли 3D-mapping форматдаги ёғдули мусиқий томошаларнинг энг салмоқлиси бўлишга даъвогар мазкур томоша тўлиқ ҳолда 20 дақиқадан иборатдир. Интернетда тарқатилган лавҳада унинг бир парчаси акс этган, холос. Ёзнинг иссиқ уч ойи давомида (ва ҳозиргача) мазкур томошанинг сценарий-либреттоси муаллифи сифатида Ўзбекистон тарихидаги биринчи 3D-mapping форматидаги бундай муҳташам ёғдули мусиқий томошани тайёрлаш ишида иштирок этганимдан фахрланаман. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Qisqa hikoyalar.
Мен Буэнос-Айрес бўйлаб кезарканман, йўл-йўлакай, шунчаки йўлаклар пештоқи ва ровотлар нақшларига разм соламан; почта қутисида пайдо бўладиган хатлар ва дорилфунун мударрислар рўйхати ёҳуд таржимаи ҳолларда учрайдиган исмгина Борхеснинг мавжудлигини ёдимга солади. Davomini o'qish
Ajdar Ol. She’rlar. Fayzi Shohismoil tarjimalari
Озарбайжонда ҳар йили 5 июнь куни — машҳур шоир, 30-йиллар қатағони қурбони Микойил Мушфиқнинг туғилган куни Шоирлар куни сифатида кенг нишонланади. Икки йил аввал мен ҳам оташин шоир таржимони бўлганим ва туркий шеърият ривожига ҳисса қўшган шоирлар учун таъсис этилган Мушфиқ номидаги мукофот билан тақдирланганим муносабати Шоирлар кунига таклиф этилган эдим. Айни ўша кунлар таниқли озарбайжон шоири Аждар Ол билан ҳам танишшган эдим. Davomini o'qish
Baxtiyor Vahobzoda. «Mening yo’lim» kitobidan she’rlar
16 август — улуғ озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода таваллудига 90 йил тўлади.
Роппа-роса икки йил аввал ҳар йили ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф этилганим муносабати билан Бокуда бўлганимда, Фахрий хиёбон деб аталгувчи мемориал мажмуада дафн этилган атоқли давлат арбоблари,машҳур олимлару адиблар,тенгсиз санъаткорлар қабрларини ҳам зиёрат қилган эдим. Хусусан, ёшликдан суйган шоирларим Халил Ризо Улуғтурк, Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, ардоқли адиб Юсуф Самадўғли, бетакрор санъаткор Муслим Магомаев мозорларини ҳам. Davomini o'qish
Blaje Koneski. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Мен Блаже Конески шеърларини 31 йил аввал «Қалъа» номи билан нашр этилган Македония шеърияти антологияси учун таржима қилганман. Бугун уларни, айниқса, миф ва эпос таъсирида ёзилганларини ўқиётганимда, тўлқинланиб кетдим, ҳатто айрим шеърларда бугун атрофимда, ўзбек жамиятида кечаётган ижтимоий ҳодисалар акс эттиб тургандай туюлди. Яқин кунларда ушбу антология таркибига кирган яна бир таниқли шоир Радован Паповски шеърларини ҳам бетакрор ижодкор Шавкат Раҳмон таржимасида ўқиш имкониятига эга бўласиз. Davomini o'qish
Shavkat Jo’rabek. She’rlar

Шу йилнинг бошида сайтимизда истеъдодли ёш шоир Шавкат Жўрабек шеърлари билан таништирган эдим. Кейинчалик шоир укам билан суҳбатлашганда, шу пайтгача ёзган айрим шеърларидан қониқмаслигини билдим. Унга ёзганидан кўнгли қониққан ижодкор охир-оқибат мағлуб бўлишини айтдим. Ичимда унинг изланишларига Яратгандан рағбат сўрадим. Куни-кеча Шавкатдан яна бир туркум шеър олдим. Уларни мамнуният билан сизга тақдим этаман. Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. She’rlar

Тилланисо Эшбоева 1993-йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. “Дилхат” шеърий тўплами муаллифи. Шеърлари “Сизга шеър айтгим келади” ёшлар баёзида, туман, вилоят ва республика газета-журналларида ёритилган. Шу йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади («Уч илдиз» веб-саҳифасидан юборилган маълумот. Пастда ёзилган изоҳга қаранг). Davomini o'qish
Abdul Kalom. O’shanda hali bola edim
Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Mening ertaklarim. She’rlar
Шу йилнинг февраль ойида мен ёш шоира Саодат Файзиеванинг бир туркум шеърларини тақдим этар эканман, унинг шеърлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимни ҳам билдирган эдим. Шу ўтган вақт ичида сайтда шеърлари эълон қилинган бошқа ёш ижодкорлар қатори Саодатни ҳам кузатиб боришни унутмадим. Бугун, орадан бир неча ой ўтиб, шоира қизимга яна бир бор далда беришни истаб, аввало яқинлашиб келаётган туғилган куни билан чин дилдан қутлаб, унинг янги шеърларини тақдим этмоқдаман. Шу билан бирга яқин кунларда сайтда эълон қилинган ёш шоирлар шеърлари ҳақидаги фикру мулоҳазаларимни ҳам эълон қилишимни маълум қиламан.
